#SPORT_TAYM
📹 ⚽️ 🏆 Суперлига: "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"дан очко тортиб олди!
Бугун - 2026 йил 17 октябрь куни Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионда мамлакат Суперлига 24-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" жамоаси мусобақада ўзидан юқорида бораётган "Пахтакор" клубини қабул қилди.
Чин маънода, "футбол спектакли"га айланган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Ўйиннинг 43-дақиқасида "Генлар"нинг ироқлик легионери Заид Таҳсин "Лочинлар" посбони Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.
55-дақиқада пойтахтликлар ўз жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузгани боис "Пахтакор" томон пенальти белгиланди. Терма жамоамиз аъзоси Русланбек Жиянов пенальтидан фойдалана олмади.
84-дақиқага келиб, мезбонлар вакили Муҳаммадқодир Ҳамралиев собиқ жамоаси дарвозасига гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, "Навбаҳор" чемпионликка курашаётган "Пахтакор"дан очко тортиб олиб, 46 очко билан 3-поғонасини мустаҳкамлади.
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Post #37666
1.15K


- ❤🔥 1