#XUŚXABAR
👏 Наманганлик пахтакорлар зафар маррасига эришди!
2026 йил Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги учун ҳар томонлама баракали келди: аввалига пилла, ортидан ғалла, ва ниҳоят, бугун пахта режалари ортиғи билан уддаланди!
Эътиборлиси, режа қисқа фурсатда - юртимизда пешқадамлар сафида, водийда эса биринчилардан бўлиб бажарилди. Мавсумда Чортоқ тумани республикада биринчилардан бўлди. Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган, Учқўрғон, Чуст, Норин, Мингбулоқ туманлари ҳам бирин-кетин ғалаба маррасини забт этишди.
Жорий йилда вилоятимиз бўйича 48 минг 800 гектар майдонга чигит экилиб, экинлар агротехник талаблар асосида парваришланди. Қабул пунктларига ҳар гектардан ўртача 52,2 центнердан ошириб, жами 254 минг 500 тоннадан зиёд сифатли саноат хомашёси етказиб берилди.
Дарвоқе, Наманганда 189 та пахта териш машинаси мавжуд бўлиб, 48,8 минг гектар пахта майдонининг 37,8 минг гектаридаги ҳосил терим агрегатлари ёрдамида териб олинди.
🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥Facebook🎥 You tube
👉 @namanganim24
Post #37674
445




- 👏 4
- ❤🔥 1