#Нодир_фатволар
❓ Савол: Имом рукуъда турган вақтида намозга шошиб келаётган кишининг оёқ товушларини эшитса, рукуъни узун қилиб турадими?
📨 Жавоб: Бундай қилиш макруҳдир.
Баъзи уламолар: «Бундай қилиш naмозни бузади», деганлар;
Баъзи уламолар: «Агар келувчини таниса, рукуъни узун қилиб туриши макруҳ бўлади», деганлар;
Баъзи уламолар: «Агар қурбат ҳосил қилишни ният қилган бўлса, ажр олади», деганлар. Бу ҳукм «Жомеур-румуз»да Зоҳидий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган.
Мен айтаманки, ушбу масалани «Ғоятул мақол фийма ятааллақу бин ниол»* (Оёқ кийимларга боғлиқ масалаларга тегишли айтилган гапларнинг чегараси) номли рисоламда батафсил баён қилганман.
🔗 Тўлиқ жавоб
@mehrob_uz
Post #63124
23.6K

- ❤ 88
- 👍 31
- 😍 5
- 👏 2
- 🕊 1