TGViewer
Mehrob.uz Mehrob.uz @mehrob_uz · 221K subscribers
Post #63123 29K
#Тазкия

Набавий ҳадислар асосида нафсни поклаш

Нафсни поклаш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, улар ҳақида тафаккур қилиб, уларга амал қилиш муҳим бўлган икки ҳадис бор.

💚Биринчи ҳадис – ёмонликлардан холи бўлиш ҳақида.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кишининг ўз нафсини поклаши нима?» деб сўралди.

У зот: «Аллоҳ қаерда бўлсанг ҳам, сен билан бирга эканини билишингдир», дедилар.

Бу тушунча кўплаб гуноҳлардан воз кечишда жуда фойдалидир. Агар инсон ҳаётининг ҳар бир ҳолатида Аллоҳ таоло у билан бирга эканини қалбан ҳис этса, гуноҳлардан тийилиш унга осонлашади.

Бунга қуйидаги сўзларни такрорлаб юриш ҳам ёрдам беради:
«Аллоҳ мени кузатиб турибди. Аллоҳ мени кўриб турибди. Аллоҳ мен билан бирга».

💚Иккинчи ҳадис – гўзал хулқ ва фазилатлар билан зийнатланиш ҳақида.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эҳсон нима экани сўралганда, у зот шундай дедилар:
«Аллоҳга Уни кўриб турганингдек ибодат қилишингдир. Гарчи сен Уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради».

Чунки ким Аллоҳ таолонинг ўзи билан бирга эканини қалбан чиндан ҳис этиш мақомига эришса, кейинги босқичда гўё Уни кўриб тургандай ибодат қилиш мақомига юксалади.

Ана шунда инсон ибодатнинг ботиний сирлари билан зийнатланади, унинг нурлари ва гўзал самараларидан баҳраманд бўлади...
 
@mehrob_uz
  • ❤ 173
  • 👍 41
  • 🕊 7
  • 👏 6
  • 😢 6
  • 🔥 5
More from @mehrob_uz
  1. Oct 17, 2026#Нодир_фатволар ❓ Савол: Имом рукуъда турган вақтида намозга шошиб келаётган кишининг оёқ…
  2. Oct 17, 2026Ҳалол таом топиш нега қийинлашмоқда? "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳм…
  3. Oct 17, 2026document post
  4. Oct 17, 202675. Ва Биз уни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, у лардандир. Аллоҳ таоло Лут алайҳиссало…
  5. Oct 16, 2026✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли тонг, азизлар! Баъзан инсон б…
  6. Oct 16, 2026🌙 Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг жума намозидан кейинги хайрли дуолари 🕌 "Ми…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →