Иброҳим алайҳиссалом иймон йўлида, Аллоҳнинг дини йўлида ватан, қавм ва яқинларини ташлаб ҳижрат қилишга мажбур бўлган эдилар. У кишининг Аллоҳ йўлидаги бу ҳижратлари, тортган азоб-уқубатлари, қийинчиликлари, машаққатлари ва барча йўқотишлари эвазига Аллоҳ таоло афзал нарсаларни берди. Ватанлари ўрнига оламлар учун баракали қилиб қўйган муқаддас ерни ато этди. Қариндошлари ўрнига келажакда Пайғамбар ва Пайғамбарларга ота бўладиган Исҳоқни ўғил қилиб ҳадя этди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўғил сўраган бўлсалар, Аллоҳ таоло ўғил устига набира Яъқубни ҳам зиёда қилиб берди. Уларнинг ҳаммаларини солиҳлардан қилиб қўйди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
@mehrob_uz
