#Қуръон_ҳикматлари
Инсоний камолотнинг барча жиҳатларини қамраб олган оят
Ушбу оят диннинг бутун моҳиятини ўн етти хислатда жамлаган.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
:لَيْسَ الْبِرَّ أَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ
«Яхшилик юзингизни машриқ ва мағриб томонга буришингизда эмас. Балки яхшилик – қуйидаги кишиларнинг ишидир:
1. Аллоҳга иймон келтирган,
2. Охират кунига,
3. Фаришталарга,
4. Китобга,
5. Пайғамбарларга иймон келтирган;
Мол-мулкини яхши кўришига қарамай, уни:
6. Қариндошларга,
7. Етимларга,
8. Мискинларга,
9. Мусофирларга,
10. Сўровчиларга,
11. Қулларни озод қилиш йўлида сарфлаган;
12. Намозни тўкис адо этган,
13. Закотни берган,
14. Аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилган;
15. Қийинчиликда,
16. Касаллик ва мусибатларда,
17. Жанг пайтида сабр қилган кишилардир.
Ана ўшалар содиқ бўлганлардир ва ана ўшалар тақводорлардир».
(Бақара сураси, 177-оят)
Имом Байзовий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят ҳақида шундай деган:
«Оятга назар солсангиз, у инсон камолотининг барча жиҳатларини қамраб олганини, уларга очиқ ёки зимдан далолат қилишини кўрасиз. Зеро, бу жиҳатлар кўп ва турли тармоқларга бўлинган бўлса-да, уч нарсада жамланади: эътиқоднинг тўғрилиги, одамлар билан яхши муомала қилиш ва нафсни поклаш».
@mehrob_uz
Post #63053
33.6K

- ❤ 182
- 👍 49
- 🔥 21
- 👏 3
- 😢 3
- 🎉 3
- 🤩 2
- 🕊 2