Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга ва у кишининг жиянлари Лут алайҳиссаломга нажот берди. Қавмларига етган балодан уларни соғ-саломат олиб қолиб,
«оламлар учун баракали қилган ер»га–Шомга юборди. Дарҳақиқат, Шом ери энг баракали ерлардан ҳисобланади. Барча Пайғамбарлар ўша жойдан чиққан. Узоқ муддат у ерда Пайғамбарларга ваҳий тушиб турган. У ер муқаддас жой. У юртда Байтул Мақдис жойлашган. Тупроғи ҳам баракали, экин-тикинлари серҳосил бўлади.
@mehrob_uz
