Олов Иброҳим алайҳиссаломга салқин бўлди, саломатлик бўлди ва унга ҳеч қандай озор ёки зарар етмади. Аслида, Аллоҳ таоло оловга куйдириш хусусиятини берган. Ёнишга қобилиятли нарсага қачон олов тегса, ёнади. Буни кўрган одамлар, олов фалон нарсани ёндирди, дерлар. Аслида, олов бир сабаб, ҳақиқатда эса, Аллоҳ ёндирган бўлади. Чунки бу дунёда ҳамма нарса Аллоҳнинг амри ила бўлади. Агар ёндириш оловнинг иши бўлса, ҳамма нарсани ёндириши керак эди. Лекин кўпгина нарсаларга олов тегса ҳам, ёнмайди. Шунингдек, ёнишга лаёқатли айрим нарсалар ҳам Аллоҳ хоҳламаса, ёнмай қолади. Бундай ғайритабиий ҳолатлар одамларда, олов ёндиради, деган нотўғри фикр ўрнида, олов Аллоҳ хоҳласа ёндиради, деган тўғри тушунча бўлиши учун пайдо қилинади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
@mehrob_uz
