Насиҳат истасанг – ўлим етарли
«Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат Бизгагина қайтарилурсизлар» Анбиё сураси, 35-оят.
Ўлим ҳар бир тирик жон тотадиган шаробдир. Мўмину фожир, пайғамбару золим, жину фаришта, ҳамма-ҳаммаси. Аллоҳдан бўлак ҳеч кимса боқий эмас. Бироқ ўлим ҳикоямиз якуни эмас, унинг бошланишидир.
Ўлимнинг ўзи етарли воиз!
Машҳур ароқхўр шоир Абу Наввоснинг тақводор қўшниси бўларди. Қўшниси ҳамиша уни ичкиликни ташлашга даъват қиларди. Қўшниси вафот этди. Абу Наввос унинг жанозасида тобут ортидан оҳиста эргашди. Дафн қилингач, қабри устида туриб: «Ўлиминг тирикликдаги даъватингдан-да кучлироқ бўлди», деган экан. Яъни шу пайтгача қилган насиҳатлари таъсир қилмаган бўлса-да, қўшнисини қабрда кўрибоқ Абу Наввоснинг ақли кирган эди.
“Қуръондан мактублар” китобидан.
@mehrob_uz
Post #4484
237
Forwarded from Mehrob.uz
- 👍 6