TGViewer
MEHROB HIMMATI MEHROB HIMMATI @mehrob_himmati · 2.11K subscribers
Post #4483 211

Forwarded from Mehrob.uz

#Қуръон_ҳикматлари

Инсоний камолотнинг барча жиҳатларини қамраб олган оят


Ушбу оят диннинг бутун моҳиятини ўн етти хислатда жамлаган.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

:لَيْسَ الْبِرَّ أَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ

«Яхшилик юзингизни машриқ ва мағриб томонга буришингизда эмас. Балки яхшилик – қуйидаги кишиларнинг ишидир:

1. Аллоҳга иймон келтирган,
2. Охират кунига,
3. Фаришталарга,
4. Китобга,
5. Пайғамбарларга иймон келтирган;

Мол-мулкини яхши кўришига қарамай, уни:

6. Қариндошларга,
7. Етимларга,
8. Мискинларга,
9. Мусофирларга,
10. Сўровчиларга,
11. Қулларни озод қилиш йўлида сарфлаган;
12. Намозни тўкис адо этган,
13. Закотни берган,
14. Аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилган;
15. Қийинчиликда,
16. Касаллик ва мусибатларда,
17. Жанг пайтида сабр қилган кишилардир.

Ана ўшалар содиқ бўлганлардир ва ана ўшалар тақводорлардир».
(Бақара сураси, 177-оят)

Имом Байзовий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят ҳақида шундай деган:

«Оятга назар солсангиз, у инсон камолотининг барча жиҳатларини қамраб олганини, уларга очиқ ёки зимдан далолат қилишини кўрасиз. Зеро, бу жиҳатлар кўп ва турли тармоқларга бўлинган бўлса-да, уч нарсада жамланади: эътиқоднинг тўғрилиги, одамлар билан яхши муомала қилиш ва нафсни поклаш».

@mehrob_uz
  • 👍 6
  • 🕊 1
More from @mehrob_himmati
  1. Oct 12, 2026Насиҳат истасанг – ўлим етарли «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Биз сизларни ёмонлик билан…
  2. Oct 12, 2026💡 Одатга айланган барокат Топган даромадимиздан озгина қисмини (хоҳ 5%, хоҳ 10% бўлсин) А…
  3. Oct 10, 2026Кўпчилик эътиборсиз қолдирадиган жаннат йўли! Язид ибн Асад ал-Қасрий розияллоҳу анҳудан р…
  4. Oct 9, 2026Одоб-ахлоқ ва хулқ тарбияси китоб ўқиш билангина ҳосил бўлиб қолмайди... Хулқ-атвор тарбия…
  5. Oct 9, 2026Яхшилик қўлдан-қўлга ўтади 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дўзахдан яри…
  6. Oct 8, 2026#Садақанинг_Фазилати Садақанинг ажойиб қиссаларидан (Бир бурда нон қиссаси) Бир куни вазир…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →