#Уламолар_ҳаёти
Раббоний уламолар ўгитларидан...
Маккий ибн Иброҳим айтади:
«Биз Абдуллоҳ ибн Авннинг ҳузурида эдик. Билол ибн Абу Бурда ҳақида гап очилди. Унинг зулми ва адолатсизлиги сабабли ҳузурдагилар уни лаънатлай бошладилар ва ёмонладилар. Ибн Авн эса жим ўтирди.
Унга:
“Сенга қилган ишлари сабабли уни эсламайсанми?” – дейишди.
Шунда Ибн Авн:
“Қиёмат куни саҳифамдан чиқадиган икки калима бор: «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва «Аллоҳ лаънатласин».
Саҳифамдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» чиқиши мен учун «Аллоҳ лаънатласин» деган сўз чиқишидан кўра севимлироқдир”, – деди».
Ибн Абу Дунё, «Ас-самт ва адабул-лисон», 741-бет.
Ибн Авн – буюк тобеинлар авлодидан бўлган, ибодатгўй ва зоҳид, қироат уламоларининг шайхи, муҳаддис ва ҳофиз Абдуллоҳ ибн Авн Басрий раҳимаҳуллоҳдир. У ҳижрий 150 йилда вафот этган.
У мавлолардан бўлиб, араб аёлига уйланган эди. Ўша даврда Басра волийси бўлган Билол ибн Абу Бурда уни дарра билан урдирган.
Салом ибн Атийъдан ривоят қилинишича, у:
«Улар орасида тилини энг кўп тийган киши Ибн Авн эди», деган.
«Сукут ва тил одоблари» дан.
@mehrob_uz
Post #4476
580
