ИНСОН ЎЗИНИ ЎЗИ ЯХШИРОҚ БИЛАДИ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿بَلِ الْإِنسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ﴾
«Балки инсон ўз нафсини ўзи яхши билади».
(Қиёмат сураси, 14-оят.)
Агар мақтов айтганлар сизда йўқ сифатлар билан мақташган бўлса, уларнинг мақтови сизга фойда бермайди.
Агар танқид қилганлар сизда йўқ айблар билан қоралаган бўлса, уларнинг танқиди ҳам сизга зарар етказмайди. Чунки ўзингизнинг ҳақиқий ҳолатингизни энг яхши биладиган инсон — ўзингизсиз. Кучли ва заиф томонларингизни ҳам ўзингиз яхшироқ биласиз.
Шунинг учун одамларнинг мақтовига алданиб қолманг, уларнинг танқидидан ҳам тушкунликка тушманг. Ўзингиз учун мезонни ҳақиқат ва Аллоҳ таолога ҳамда ўзингизга нисбатан холислик қилиб олинг.
Зеро, инсоннинг қадри одамлар у ҳақида нима дейишида эмас, балки Аллоҳ уни қандай билиши ва инсоннинг ўз ҳолати ҳамда амалларини қандай англашидадир.
@mehrob_himmati
Post #4477
840
- ❤ 5
- 🔥 3
- 👍 2