✨ ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНДАГИ МУСТАЖОБ ДУО
Убайд ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади, у зот шундай дер эдилар:
«Киши жума куни масжидга кирган вақтида шундай дейиши тавсия қилинар (айтилар) эди:
«اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي أَفْضَلَ مَنْ تَوَجَّهَ إِلَيْكَ، وَأَقْرَبَ مَنْ تَقَرَّبَ إِلَيْكَ، وَأَنْجَحَ مَنْ سَأَلَكَ وَطَلَبَ إِلَيْكَ»
Маъноси:
«Аллоҳим! Мени Сенга юзланганларнинг энг афзали, Сенга яқинлашганларнинг энг яқини ҳамда Сендан сўраб, Сенга интилганларнинг энг муваффақиятлиси (ижобатга эришгани) қилгин».
У зот яна айтардилар:
«Жума куни инсонларнинг энг афзали — Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга энг кўп салавот айтадиганларидир».
(Абдурраззоқ Санъоний ўз «Мусаннаф»ида (5337) мурсал ҳолда ривоят қилган. Ибн Сунний эса «Амалул явми вал лайлаҳ» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шунга ўхшаш матн билан (охирги жумласиз) ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши:
«Аллоҳумма-жъалний афдола ман таважжаҳа илайк, ва ақроба ман тақорроба илайк, ва анжаҳа ман са-алака ва толаба илайк».
@mehrob_himmati
Post #4472
859
- ❤ 8
- 👍 2
- 🕊 2
- 🔥 1