Инсон қўйган мақсадига эришолмаслигига ягона сабаб жиддий тўсиқ бўлиши керак деб ўйлайман.
Қолгани баҳона. Алпинист бўламан деган одамнинг оёғи касал бўлса, бу жиддий тўсиқ ҳисобланади.
Лекин, инглиз тилини ўрганишга, китоб ўқишга, ўз ишини зўр ўрганишга вақтим етмаяпти дейиш бу жиддий тўсиқ эмас, бу баҳона. Дангаса одамга вақт, транспорт, интернетнинг секинлиги, атрофдагилар тушунмаслиги, хуллас хоҳлаган нарса баҳона бўлиши мумкин.
Орзу ва мақсадни эришиш учун қиламиз, баҳонани йиғиштириб ҳаракатни қилайлик, доимий қилайлик. Натижа албатта келади.
Жума муборак дўстлар!
Post #325
912
Forwarded from Allaev Uz
- 👍 6
- 😢 1