«Пулини тўласам бўлди» деган ота-оналар адашади
Энг қиммат хусусий мактаб ҳам, энг кучли репетитор ҳам натижани кафолатламайди. Агар болада мустақил ўқиш, қийинчиликка чидаш ва бошлаган ишини охирига етказиш кўникмаси бўлмаса, сарфланган пул ҳам, вақт ҳам беҳуда кетиши мумкин.
«Нима дард?» подкастининг навбатдаги меҳмони кимё ўқитувчиси Жамшид Қаюмов давлат, ихтисослаштирилган ва хусусий мактабларда ишлаган тажрибаси асосида очиқ гапирди.
Видеода ота-оналар учун амалий тавсиялар:
▪️ Нега болага «сен энг ақллисан» деб бўлмайди ва ўрнига нима дейиш керак
▪️ Мактаб ёки ўқитувчини қачон алмаштириш керак, қачон эса асло
▪️ «100% натижа» рекламасини қандай текшириш мумкин
▪️ Уйда кунига 30 дақиқада ўқиш кўникмаси ва қийинчиликка «иммунитет» қандай шакллантирилади
▪️ Боланинг хатоси ва мағлубиятидан қандай фойда олиш мумкин
📱 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ КЎРИШ
Post #174766
177K

- ❤ 323
- 👍 132
- 😁 19
- 🔥 17
- 🤔 10
- 😢 5
- 😍 1