TGViewer
Kun.uz | Расмий канал Kun.uz | Расмий канал @kunuzofficial · 1.15M subscribers
Post #174763 323K
Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Саида Мирзиёева соҳадаги вазифалар ижросини назорат қилади
 
Президент фармони билан, Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг вазирликка номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди.
 
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири ижро органларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва уларни мувофиқлаштиради.
 
Бу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Президент администрацияси раҳбари С.Мирзиёева зиммасига юкланди.

👉 https://kun.uz/kr/27425793

Kun.uz расмий канали
  • 👍 2.4K
  • ❤ 472
  • 🔥 153
  • 😁 122
  • 🤔 61
  • 🤯 32
  • 😢 16
  • 😍 9
More from @kunuzofficial
  1. Oct 9, 2026Севганининг ёнига бориш учун қўшнисининг машинасини миниб кетган йигит 6 йилга қамалди Қиз…
  2. Oct 9, 2026АҚШ ўз собиқ ҳарбийсини жонли эфирда отмоқчи. У ким ва қандай жиноят қилганди? Бир пайтлар…
  3. Oct 9, 2026«Пулини тўласам бўлди» деган ота-оналар адашади Энг қиммат хусусий мактаб ҳам, энг кучли р…
  4. Oct 9, 2026Россиядаги ҳарбий мавзудаги энг йирик телеграм-канал асосчиси Черногорияда қўлга олинди Че…
  5. Oct 9, 2026Хусусийлаштирилган давлат мулки қайтариб олинмайдими? Давактив янги қонунга изоҳ берди Ўзб…
  6. Oct 9, 2026Метрода тушириб қолдирилган $10 минг: пулни ички ишлар ходими эмас, йўловчи топиб олгани м…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →