📱
ТЕЛЕФОН ШУНЧАКИ ЭКРАН ЭМАС... У – болани биз сезмаган ҳолда ютиб юбориши мумкин бўлган бутун бошли виртуал оламдир. Бола экран қаршисида узоқ ўтиргани сари, аста-секин ҳақиқий ҳаётдан узилиб боради:
• Болаларча жонли ўйинлардан;
• Оилавий иссиқ даврадан;
• Тўлқинланиб гапиришдан;
• Ва ҳақиқий ҳаётнинг ўзидан узоқлашади.
🚫
Асосий хавф шунчаки телефон ичидаги зарарли мазмун (контент)да эмас. Энг катта хавф – телефонга ўрганиб қолиш натижасида пайдо бўладиган
жимжит айрилиқ ва сукутли ёлғизликдир. Гўзал тарбия болани телефондан бутунлай маҳрум қилиш ёки фақат тақиқлаш дегани эмас. Тарбия – бу:
1. Аниқ белгиланган меъёрий вақт;
2. Жонли муқобил (фойдали машғулот ва тўгараклар);
3. Энг муҳими – телефон тортиб олаётган эътиборнинг ўрнини боса оладиган
ота-онанинг жонли иштироки ва эътиборидир. ⚠️Унутмайлик: ўз уйидан, оиласидан илиқлик ва самимият топган бола, уни ҳеч қачон совуқ экранлардан қидирмайди.
https://t.me/jizzaxhanafiy