📱 ТЕЛЕФОН ШУНЧАКИ ЭКРАН ЭМАС...
У – болани биз сезмаган ҳолда ютиб юбориши мумкин бўлган бутун бошли виртуал оламдир. Бола экран қаршисида узоқ ўтиргани сари, аста-секин ҳақиқий ҳаётдан узилиб боради:
• Болаларча жонли ўйинлардан;
• Оилавий иссиқ даврадан;
• Тўлқинланиб гапиришдан;
• Ва ҳақиқий ҳаётнинг ўзидан узоқлашади.
🚫 Асосий хавф шунчаки телефон ичидаги зарарли мазмун (контент)да эмас. Энг катта хавф – телефонга ўрганиб қолиш натижасида пайдо бўладиган жимжит айрилиқ ва сукутли ёлғизликдир.
Гўзал тарбия болани телефондан бутунлай маҳрум қилиш ёки фақат тақиқлаш дегани эмас. Тарбия – бу:
1. Аниқ белгиланган меъёрий вақт;
2. Жонли муқобил (фойдали машғулот ва тўгараклар);
3. Энг муҳими – телефон тортиб олаётган эътиборнинг ўрнини боса оладиган ота-онанинг жонли иштироки ва эътиборидир.
⚠️Унутмайлик: ўз уйидан, оиласидан илиқлик ва самимият топган бола, уни ҳеч қачон совуқ экранлардан қидирмайди.
https://t.me/jizzaxhanafiy
Post #3871
43
