Инсон умри текис ва равон йўлдан иборат эмас. Ички ишлар органлари тизимида ўзининг адолатпарварлиги ва букилмас иродаси билан ном қолдирган генерал-майор Талъат Субҳонович Сатторовнинг ҳаёт йўли ана шундай шиддатли, зиддиятли ва синовли даврлар ичра кечган.
... Юртимизда «ўзбеклар иши» деган сохта ва уйдирма айбловлар билан минглаб беайб инсонлар қатағон гирдобига тортилди. Ушбу туҳмат бўрони Сатторовлар хонадонини ҳам четлаб ўтмаган. Талъат Сатторов ҳам сохта айбловлар билан ҳибсга олиниб, умрининг энг гўзал уч йилини панжара ортида ўтказишга мажбур бўлди.Ҳавола орқали тўлиқ ўқишингиз мумкин. 🔽
Бироқ Талъат Сатторовнинг иродаси букилмади. У адолат учун курашди. Ниҳоят, адолат қад ростлади – Олий суд уни тўлиқ оқлаб, қамоқхонадан озод қилди. У ички ишлар тизимига қайта тикланди, унвонлари қайтарилди. Бу синмаган, букилмаган ўзбек ўғлонининг ҳақиқий ғалабаси эди.
У Ички ишлар органларининг фахрийси, жиноятчиликка қарши муросасиз курашган ва тарих саҳифаларига ўз номини ўчмас ҳарфлар билан ёзган ҳақиқий ўзбек генералидир.
https://t.me/postdarasmiy/78010
✅@Postdarasmiy


