TGViewer
Channel Public Channel
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Subscribers
114K
Photos
8.4K
Videos
15.7K
Links
37.6K

Showing posts older than #80461 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #80459 21.5K
​​Ўғил 4-5 ёшларда:
”Менинг дадам энг зўр дадалар!”.
 
Ўғил 7-8 ёшларда: ”Катта бўлсам, дадамдақа бўламан”

Ўғил 10-11 ёшларда: ”Дадамдан хафа бўлдим”. 

Ўғил 13-14 ёшларда: ”Дадам мени ёмон кўрадилар”. 

Ўғил 18-19 ёшларда: ”Бўлди кетаман! Бунақа ота билан яшамайман!”.
 
Ўғил 22-23 ёшларда: ”Аралашаверадилар, аралашаверадилар, 
бирор нарса қилиб бўладими ўзи?”. 

Ўғил 25-26 ёшларда: ”Дадам мени ҳеч тушунмайдилар”. 

Ўғил 30-32 ёшларда: ”Дадам ҳақларидаги гумонларимдан уялдим”

Ўғил 35-36 ёшларда: ”Дадамни тушунмаган эканман”. 

Ўғил 40 ёшда: ”Дадамсиз мен ҳеч ким эмасман”. 

Ўғил 42 ёшда: ”Буни мен учун дадамдан бошқаси қилмас эди”. 

Ўғил 45 ёшда: ”Дадам тузалиб кетишлари учун жонимни ҳам берар эдим”. 

Ўғил отаси вафот этган лаҳзада: ”Дада! Менда рози бўлинг, мен яхши ўғил бўла олмадим. Сиз дунёдаги энг яхши отасиз!”.

Ота вафотидан кейин ўтган илк тонгда ўғил: ”Сизни қайтариш учун бору йўғимни берар эдим. Энг азиз кишимдан айрилдим. 
Сиз менга ҳамиша яхшиликни раво кўрар эдингиз, дадажон.....”.



📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
  • 😢 29
  • 👍 23
Post #80457 19.6K
Биз инсонлар фақат камчиликларни кўриб ўрганиб қолганмиз.

Ҳеч тафаккур қилганмисиз, сизда нималар бор?

Ақл, чирой, кўз, оёқ, қўл... санаса саноғи йўқ.

Ғам ташвиш дейсизми, у ҳаммада ҳам бор.

Аслида ҳаёт шулар билан қизиқ албатта...

Шундай экан «Қаҳрини ҳам Лутфини ҳам» ҳуш кўринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 24
  • 😢 10
  • 👏 4
Post #80455 24.3K
Инсон — бутун бир олам.

Вужудимиз табиатга ўхшайди: унда ҳам нур, ҳам соя яшайди.
Қалбимизда минглаб бўрилар, малаклар ва шайтонлар жой олган.
Қайси хиссиётга қулоқ солсак — шу нафасимизга ҳукмрон бўлади.
🌱
Агар қалбингда раҳм ва муҳаббат устун бўлса — сен нурсан.

Аммо ғазаб ва ҳирсга қул бўлсанг — сен зулматсан.

🌱

Румий айтганидек:
“Маъдан таркибида олтин мисдан кўп бўлса, у олтин ҳисобланади.
Вужудингда қайси хислат устун бўлса, сен шу сан.”

Демак, сен ҳар лахзада ўзингни қайта яратиш имконинг бор.

Шунинг учун сев, кечир, шукр қил ва нурга айлан...


      ХАЙРЛИ  КУН, 
НУРЛИ  ИНСОНЛАР..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 26
  • 😢 2
Post #80452 27.1K
#Хайрли_кун

Умрингизнинг сўнгигача ғамлар эшик қоқмасин!

Қайгу, Хасад изласада, уйингизни топмасин!

Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат!

Сизга доим ҳамрох бўлсин Соғлиқ Тинчлик, Омад, Бахт!!


Бошланган янги кун сизга омадли ва файзу-барокатли келсин!

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
  • 👍 34
Post #80450 28.4K
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Якшанба кунингиз муборак бўлсин, Қадрдоним!

Кунингиз файз-баракага, қалбингиз хотиржамликка ва хонадонингиз қувончга тўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 31
Post #80448 50.8K
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. Уйингиздан қувонч ва дастурхонингиздан ризқу насиба аримасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 32
Post #80446 42.5K
СИЗ УЧУН ГЎЗАЛ  ДУО

Аллоҳим, бугунги барча дуоларимизни  ижобат  айласин! Амин! 🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 45
Post #80445 75.4K
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 38
  • 👏 3
Post #80444 23.2K
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...

Оқшом хайрли бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 49
  • 👏 2
Post #80443 20.3K
РАҲМАТ СЕНГА АЁЛИМ

Тортишиб қолишса ҳам, бир oз вақт ўтгандан кейин ҳеч нарса бўлмагандай муомала қиладиган инсонларни қадрланг, шундай қадрдонингиз бўлса уларни қалбингиз тўрида асранг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 37
Post #80442 19K
​​ҚАЛБ  СОКИНЛИГИ

У дўстига деди:
– Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада?
Дўсти жавоб берди:
– Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим.
Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади.

Айман Ёғий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 23
  • 😢 5
  • 👎 1
Post #80439 19K
ҚАЧОН ҚАНОАТ ҚИЛАМИЗ?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.

Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.

Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.

Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.

Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.

Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.

Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.

Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.

Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.

Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 😢 31
  • 👍 22
Post #80437 15.5K
БУГУНГИ ЗАМОН ҚИЗ, АЁЛЛАРИ ХАҚИДА

Фикрингизни ёзинг👇

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👎 14
  • 👍 7
  • 😢 2
Post #80436 19.2K
МЕХРГА  МУШТОК  КЎНГИЛ...

-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.

-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.

-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.

-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.

-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.

-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.

-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир

-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.

-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур

-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 29
Post #80434 18.1K
ХОЗИРГИ ОИЛАЛАР НЕГА АЖРАШМОҚДА?

Ажиримларнинг асосий сабаби пул ёки бир бирини менсимаслик экан...

Сизнинг фикрингиз қандай?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 😢 16
  • 👍 6
Post #80433 18.8K
Бахтли инсонларнинг
7 та махфий сири

1️.
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 32
  • 👏 2
Post #80431 16.1K
ЎЗ ҲAЁТИНГИЗДA ЯШAНГ

🍁 Эртага афсусланиб қолишни истамасангиз дўст–дугоналарни
тўғри танланг!

❗️Сиз вақтингизни кимларга сарфлаяпсиз?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 22
Post #80430 20.3K
​​#Рухият
ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРAК?

🍁Сизни чарчатадиган ва заифдек ҳис қилдирадиган барча ўй-ҳаёллардан ўзингизни озод қилинг.

🍁 Ўзингизни тўлиқ қабул қилинг; эсингизда бўлсин, сиз жуда муҳимсиз, атрофга борингизча кераксиз.

🍁 Aйбдорлик ҳиссини қўйиб юборинг. Тушунинг, Сиз айбдор эмассиз. Бўлиши керак бўлган жараён содир бўлди халос.

🍁Қўрқувдан воз кечинг; биринчи кичик қадамни қўйинг ва  олдингизда очилган янги йўлларнинг гувоҳи бўласиз.

🍁Ҳеч кимни бирор нарса учун айбламанг; сиз ўз ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг. Aгар бирор нарса ёқмаса, сизда танлов бор – буни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик!

🍁Ҳамманинг масъулиятини бўйнингизга олишни тўхтатинг!
Ўша масъулиятингиз ва ғамхўрлигингизни ўзингиздан бошланг. Чунки Сиз муҳимсиз!

🍁Aтрофимдаги ҳамма мендан кўра бахтли ва омадли деган фикрлардан воз кечинг!
ҲЕЧ ҚAЧОН ЎЗИНГНИ БОШҚAЛAР БИЛAН ТAҚҚОСЛAМAНГ! Сиздаги ҳолат Сиз учун энг яхшиси!

🍁 Молиявий етишмовчиликка бўлган диққатингизни молиявий фаровонликка эришиш учун режалар тузишга қаратинг ва амалда қўлланг.

🍁 Инсонларни ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир инсонни ўз ҳаёти, ўз йўли бор ва ўша йўли Сиз ўзгартиришга уринаётган йўлдан кўра мукаммал ва гўзалдир. Бошқаларни эмас, сиз ўз устингизда ишланг.

🍁 Кимдир Сизни эътироф этиши учун ёки кимгадир ёқиш учун қилаётган харакатингизни тўхтатинг!

ЎЗ ҲAЁТИНГИЗДA ЯШAНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 32
  • 👏 3
Post #80429 17.9K
😊 Ота уйида қадр топган қизнинг саволини қаранг

Ҳар қизга ота уйининг азиз меҳмони бўлиш насиб қилсин 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 40
  • 👏 10
  • 😢 4
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →