TGViewer
Channel Public Channel
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Subscribers
114K
Photos
8.4K
Videos
15.7K
Links
37.6K

Showing posts older than #80429 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #80427 50.7K
Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз бахш  этган, Аллоҳ суйганларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 28
Post #80425 57.9K
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати ила сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 33
  • 👎 1
Post #80423 27.9K
Дуолари кабул бўлмаган
                  шогирд

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб  сўрабди
- Устоз дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай булябди экан?- деб сўради. Шайх :  
-  Ота - онанг борми деб сўради.
Шогирд йигит :
- Ҳа бор, Аллоҳга шукур ота - онам тирик, ҳаётлар.    Шунда  шайх:
- Мен сенга ота - онанг тирикми деб сўрамадим. Ота - онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота - онанг ҳам борми деб сўрадим.  Шогирд бошини эгиб:
- Йўқ, ота - онамни дуоларимда зикр қилмас эканман деб, нима учун дуоларим ижобат бўлмаётгани англаб еттим  дея  шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Изоҳ ва ўгит.
Э ота - онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим, сен туну - кун Аллоҳдан мол - давлат. бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангни соғлиғини сўрамайсан.
Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
  • 😢 1
Post #80421 21.9K
Баъзан ичимда, ўзимга ўзим “Кошки дуо қилаётганимда, Аллоҳим насиб эт деявермай, Роббим хайрлисини бер, раҳматингни бер ”, деб сўраганимда эди дейман.

Аллоҳдан сўрашни ҳам илми бор.
Сўраётганингизда доимо сиз учун хайрли бўлганини сўранг.

Бойлик талабидамисиз?
Хайрли бойлик бер денг!

Жуфт талабидамисиз?
Дунё ва охиратим учун хайрли жуфт бер деб айтинг!

Фарзанд талабидамисиз?
Ўз ҳузурингдан, покиза, икки дунёда кўз қувончи ва раҳмат бўладиган зурриёт бер денг!

Уй талабидамисиз?
Хайрли маконлар насиб айла денг!

Ризқ талабидамисиз?
Ҳалол, хайрли ризқ эшиклари оч денг!

Афв талабидамисиз?
Қайтиб гуноҳга яқинлаштирмайдиган шаклда афву эт Роббим деб ёлворинг!

Фақат узоқ умр сўрайвермай, умрингизга барака, раҳмат ҳам сўранг!

Осиё Абдулазим қизи


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 29
  • 😢 15
Post #80419 22.3K
#Биласизми
🍃
Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Шулардан баъзи бирларини эслатиб ўтмоқчимиз:
🍃
1) "Кунлар" ("айём") сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
🍃
2) Алоҳида "кун" ("ёвм") сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
🍃
3) "Ой" ("қамар") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
🍃
4) "Ой" ("шаҳр") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
🍃
5) "Имон" сўзи 25 маротаба зикр қилинган, "куфр" ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
🍃
6) "Дунё" сўзи 115 маротаба зикр қилинган, "охират" ҳам 115 маротаба.
🍃
7) "Фаришталар" ("малоиклар") 88 маротаба зикр қилинган, "шайтон" ҳам 88 маротаба.
🍃
8) "Одамлар" сўзи 50 маротаба зикр қилинган, "Пайғамбарлар" ҳам 50 маротаба.
🍃
9) "Эркаклар" сўзи 24 маротаба зикр қилинган, "аёллар" ҳам 24 маротаба.
🍃
10) "Ҳаёт" сўзи 145 маротаба зикр қилинган, "ўлим" сўзи ҳам 145 маротаба.
🍃
11) "Яхшилик" сўзи 167 маротаба зикр қилинган, "ёмонлик" ҳам 167 маротаба.
🍃
12)  "Осмонлар" ("самовот") 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
🍃
13)  "Жазо" сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, "мағфират" сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
🍃
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.


PS. Муборак ва хайрли Жума куни баракотидан барча аҳли иймонни баҳраманд айласин. Амин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 34
  • 😢 2
Post #80417 29.7K
Ҳар инсоннинг ўз амалидан садақаси бўлиши лозим. Бу иши неъматга шукр ва унинг заволидан муҳофаза бўлади иншааллоҳ!
   Агар шифокор бўлсангиз, ақалли ҳафтада битта беморни бўлсада бепул даволанг.
   Агар мударрис бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта дарсни фаҳмламайдиган талабага дарсни қайта тушунтириш учун вақт ажратинг.
   Агар нонвой бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда кунда битта нонни садақа қилишга одатланинг.
   Агар озиқ-овқат дўконингиз бўлса, кунда битта маъданли сув бўлсада, садақага одатланинг.
   Агар адвокат бўлсангиз ойда бир марта бўлсада, бир фақир мазлумнинг ҳимоясини текинга бажариб беришга одатланинг.
   Сиз ўзингизни яхши танийсиз. Аллоҳ сизга берган ишингизга боқинг. Ишингиздан садақа қилиш имконини албатта топасиз. Ана шундай бардавом бўлинг. Чунки, Аллоҳга энг суюкли ишлардан бири, оз бўлсада давомли бўлган яхшиликдир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 64
  • 😢 6
  • 👏 5
Post #80415 21.7K
📖  ИСТИҒФОРЛАР

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 32
  • 👏 3
Post #80414 27.3K
​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 37
  • 👎 1
Post #80412 33.1K
Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.

🌹ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 35
  • 👏 4
Post #80411 71.8K
#Жума_муборак
Дуолар ижобати бериладиган кун – Жума  ахли – диндошларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёми барчангизга муборак бўлсин! Бугунги дуоларингиз ижобатли, қилган амалларингизни савоби барокатли бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 28
  • 👏 3
Post #80410 59.5K
🌙 ЖУМА МУБОРАК !

Аллоҳ бу муборак Жума кунида қалбларимизга хотиржамлик, хонадонларимизга файзу барака, ризқимизга кенглик ато этсин.

Дуоларимизни қабул, гуноҳларимизни мағфират, ниятларимизни хайрли ва гўзал қилсин.

Кўнглимиздаги оғирликларни енгилликка, кўз ёшларимизни қувончга, ташвишларимизни хотиржамликка айлантирсин.

Ҳар бир хонадонга тинчлик, ҳар бир қалбга имон ва ҳар бир оилага бахт ато этсин.

Жума айёмингиз муборак бўлсин Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 33
Post #80409 56K
Бугун шундай Жума бўлсинки:

Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

ЖУМА АЙЁМИ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!


•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 28
Post #80407 52.1K
Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 39
Post #80405 45.6K
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 38
  • 😢 3
Post #80404 103K
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 50
  • 👏 3
Post #80396 35.3K
. ЖУМА МУБОРАК

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 49
  • 👏 1
Post #80395 23.4K
#Жума_муборак

Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми?

Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга етказинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 34
  • 😢 12
  • 👏 1
Post #80393 26.6K
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 59
  • 👏 12
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →