TGViewer
Channel Public Channel
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Subscribers
114K
Photos
8.4K
Videos
15.7K
Links
37.6K

Showing posts older than #80391 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #80390 26.1K
ОТА-ОНА ҲУРМАТИ...

Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики:
-Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.

Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келган қари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар.
-Ҳа, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай - ўғлимга едирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?

Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!»

Яна шу мавзуда бир ҳадис:

Бир қиз онасидан шикоят қилди:
-Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ(с.а.в.)! Сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик.

Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
-Тўққиз ой-ю, тўққиз кун сени қорнида кўтарган ким? Ўлим ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга ҳаром! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни онангга олиб бераман.

Қиз тавба қилди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 34
  • 👏 4
  • 👎 1
Post #80387 24.8K
​​Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 😢 33
  • 👍 17
  • 👎 1
Post #80384 20.5K
📖 ДУНЁДАГИ ЭНГ МЕҲРИБОН ГЎЗАЛИМ УЧУН

Бир гўзални туғилган кунига совға олмоқчи бўлиб Андижон бозорларини кездим.
Битта иккита қимматбахо совғалар учради лекин кўнглим тўлмади. Тошкентга йўл олдим. 
Тошкентнинг энг қимматли « Долcэ & Габбана » бутикдан битта сапог сотиб олдим.

Яна айланиб юриб олтин суви юритилган ва атрофига айлана қиммат бахо тошлар терилган, рақамлари тиниқ ёзилган қўл соатини сотиб олдим. 
Уни ёнига яна туркияда ишлов берилган медальёни бор тилла трос олдим. 
Ҳақиқий оригинал теридан ишланган Гуccи сумкасини ҳам ҳарид қилдим! 
Бозорнинг энг қиммат рўмоли дубайдан келтирилган тоза ипакли рўмол олдим. 
Флешка дўконидан энг сўнги, «олмаси тишланган» брендли мобил телефон олдим.
Уйга қайтар эканман тезроқ етиб ул гўзални нигохини кўришга ошиқардим. Аммо ҳали гул ва торт олишим кераклиги боис янги бозорда Магнат шринликлар дўконига кириб буюртма қилиб қўйган тортимни олаётганимда ёнимдаги одамлар тортни кўриб хайратдан қотиб қолишганди. 
Кимдур торт олдида суратга тушиб олишга рухсат сўрарди. 
Ва нихоят гул дўконига кирдим! 
Энг аъло даражада териб олинган 60 та қизил лола гул сотиб олдим! Энди мани инжиқ маликам шунақасини яхши кўрса нима ҳам қилардим.
Совғаларни гўзалимга топширдим. 
Буларнинг ичида менга энг ёққани торт бўлди. Уни уч киши дамасга юклаб олиб келишган, юклаш ва туширишга ўзим ёрдам бердим.
Тортнинг устига «60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОНИМ» деб ёзилган эди.
Қиссадан хисса шуки - бундай қимматбахо совғаларга фақат ва фақат Оналар ҳақли, севган қизингиз эмас!  Шундай экан, оналарига битта узук олиб бермаган ўғиллар уятдан ерга қарасин. 
Қиссадан хисса шуки - Меҳрни шу тариқа исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.

Барча оналарга хурмат ва
эҳтиромларимиз бўлсин
!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 63
  • 👏 15
  • 😢 7
  • 👎 3
Post #80381 28.2K
#Хайрли_кун

Мендан, -«Бу дунёнинг Жаннати қаерда?» деб сўрасалар, -«Бир инсонни манфаатсиз, хеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги дардлари билан ҳаётининг сўнгига қадар сева олган инсоннинг қалбидаги жойдир – бу дунёнинг Жаннати» -дейман.

Чунки бундай инсоннинг қалбида бўлсанг бутун аламларни унутасан. Уни қадрлаб, эъзозлай бил...

Ҳар бир инсон бетакрор.
Ҳар биримизга гўзал қалбларда қадрли бўлиш насиб қилсин

Меҳр бериб, меҳр кўриб, завқланиб, завқлантириб яшаётганларга

КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 43
  • 😢 3
  • 👏 1
Post #80379 23.2K
.
– Энг яхши совға нимадир? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббатдир,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
– Эътибор ва эҳтиром билан.

Далай Лама

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 33
Post #80376 71.7K
​Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган умри азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтишига тилакдошмиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 39
Post #80374 27K
#Дуо_мукаммал_бўлсин
Аллоҳим, сўраганимнинг энг хайрлисини осон, гўзал ва офият билан насиб қил!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 53
Post #80373 77.2K
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг энг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр - оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт энг хайрлиси билан сийласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 39
Post #80371 32.1K
БИР ОЯТ

"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".

Зухруф сураси 32 -оят.

Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.

Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 64
  • 😢 2
  • 👏 1
Post #80368 23K
Биласизми қадрлигим...
Бахтли ва гўзал яшаш ўзингзига боғлиқ...

Аллоҳдан бошқасидан кутувда бўлманг...
Ҳеч кимни ёмон кўрманг...
Ўйларингиз гўзал бўлсин...
Ёмонликдан яхшилик қидиринг...

Нимаики бўлса Аллоҳдан, Аллоҳ эса бандасига ёмонлик раво кўрмайди...

Ўзингизни яхши кўринг...
Спорт, илм, билим, мехнат, соғлом овқатланишни илининг ўзингизга...

Ҳаётим ёмон десангиз ёмон ҳаётда...

Бахтлиман десангиз гўзал ҳаётда яшайсиз...

Неча ёш бўлишингиздан қатъий назар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 51
  • 👏 7
  • 👎 1
Post #80366 20.2K
#Кун_ҳикмати

– Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотирланди, шу йили ўқишга кира олмади у.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”

Шундай экан, доимо яхши гумон қилинглар, ким чиройли гумон қилса, муваффақиятга эришади!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
  • 👍 48
  • 👏 2
  • 👎 1
Post #80363 25.1K
#Мулоҳаза_учун
Ушбу лавхада ота қизига "бегоналардан эҳтиёт бўл" деб уқтирмоқда..! Дунё статистик маълумотларида эса болага қилинадиган жиноятларнинг 90% дан кўпроғи яқинлари ва таниган шахслари томонидан қилинади.

Бу кетишда болаларни хаммадан қўрқадиган, хадиксиридиган қилиб қўядиган бўлдик...🥺
Бу қанчалик тўғри?!

Ахир беш ёш қизчага жинсий зўравонлик ҳақида қандай тушинтирасиз.?!! Тушинмаган нарсасидан қўрқитиш, эхтиёт бўлишга ундаш химоя маъсулиятини болани ўзига юклаш эмасми? Бола атрофидагилардан ёмонлик кутмай яшаши учун биз катталар маъсулиятлироқ бўлишимиз керак эмасми?!

Биз болаларга эътиборни, назоратни кучайтиришимиз керак. Имкон борича кузатув камераларини  кўпайтиришимиз керак. Токи, бола бор хдудда очиқ ва яширин камералар кўп бўлсин ва барчаси ишласин, шуни талаб қилайлик... ёмон ниятлилар қўрқади шунда... Фақат бизнинг оғоҳлигимиз ёмонларни ниятидан қайтариши мумкин.

Ўзимиз - биз катталар огоҳ бўлайлик, назоратни кучайтирайлик Азизлар!


📖 Telegram.me/IBRATLI
Яқинларингизга узатинг!
.
  • 👍 25
  • 😢 25
Post #80361 22.4K
– ИСТАСАНГ,  ДАРДИНГНИ  МЕН  БИЛАН  БЎЛИШ...


🎙Осиё Муҳтарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 59
  • 😢 9
Post #80360 25.2K
«Об-ҳаво — қалбимизда…
Атроф оламда эса фақат фасллар алмашади…»
🍂
Баъзан инсоннинг кайфиятини ҳаво эмас, қалбидаги ҳолат белгилайди.
Қалб хотиржам бўлса — ёмғир ҳам гўзал.
Кўнгил хира бўлса — қуёш ҳам иситмайди.
Фасллар ўзгаради, кунлар ўтади, аммо инсон ўз қалбидаги об-ҳавони ўзи яратади.
🍂
Атрофда куз…
Қалбимиздаги фасл эса ўзимизга боғлиқ.
Барглар тўкилади — кераксизлар кетади.
Ёмғир ёғади — кўнгиллар ювилади.
Қуёш чиқади — умидлар уйғонади.

Ҳар бир кузнинг бағрида баҳорга ваъда бор.

Фақат қалбда умид сўнмасин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 55
  • 👏 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →