📖 ДУНЁДАГИ ЭНГ МЕҲРИБОН ГЎЗАЛИМ УЧУН
Бир гўзални туғилган кунига совға олмоқчи бўлиб Андижон бозорларини кездим.
Битта иккита қимматбахо совғалар учради лекин кўнглим тўлмади. Тошкентга йўл олдим.
Тошкентнинг энг қимматли « Долcэ & Габбана » бутикдан битта сапог сотиб олдим.
Яна айланиб юриб олтин суви юритилган ва атрофига айлана қиммат бахо тошлар терилган, рақамлари тиниқ ёзилган қўл соатини сотиб олдим.
Уни ёнига яна туркияда ишлов берилган медальёни бор тилла трос олдим.
Ҳақиқий оригинал теридан ишланган Гуccи сумкасини ҳам ҳарид қилдим!
Бозорнинг энг қиммат рўмоли дубайдан келтирилган тоза ипакли рўмол олдим.
Флешка дўконидан энг сўнги, «олмаси тишланган» брендли мобил телефон олдим.
Уйга қайтар эканман тезроқ етиб ул гўзални нигохини кўришга ошиқардим. Аммо ҳали гул ва торт олишим кераклиги боис янги бозорда Магнат шринликлар дўконига кириб буюртма қилиб қўйган тортимни олаётганимда ёнимдаги одамлар тортни кўриб хайратдан қотиб қолишганди.
Кимдур торт олдида суратга тушиб олишга рухсат сўрарди.
Ва нихоят гул дўконига кирдим!
Энг аъло даражада териб олинган 60 та қизил лола гул сотиб олдим! Энди мани инжиқ маликам шунақасини яхши кўрса нима ҳам қилардим.
Совғаларни гўзалимга топширдим.
Буларнинг ичида менга энг ёққани торт бўлди. Уни уч киши дамасга юклаб олиб келишган, юклаш ва туширишга ўзим ёрдам бердим.
Тортнинг устига «60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОНИМ» деб ёзилган эди.
Қиссадан хисса шуки - бундай қимматбахо совғаларга фақат ва фақат Оналар ҳақли, севган қизингиз эмас! Шундай экан, оналарига битта узук олиб бермаган ўғиллар уятдан ерга қарасин.
Қиссадан хисса шуки - Меҳрни шу тариқа исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.
Барча оналарга хурмат ва
эҳтиромларимиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Post #80384
20.6K
- 👍 63
- 👏 15
- 😢 7
- 👎 3