TGViewer
Channel Public Channel
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Subscribers
114K
Photos
8.4K
Videos
15.7K
Links
37.6K

Showing posts older than #80360 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #80359 32.6K
АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбаҳш чоршанба кунингиз муборак бўлсин. Ушбу кунингиз хайрли лахзалар ва самимий табассумларга бой бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 27
  • 👏 3
Post #80358 56.1K
#Ассалому_алайкум

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган сиз Азизларга

МУРОДБАХШ  ЧОРШАНБА
  тонги муборак бўлсин!


Дуоларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! Муродбахш куннинг файзу барокати ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 31
  • 👏 1
Post #80357 26.7K
БАРАКА  ДУОСИ

Бугун чоршанба - муродбаҳш кун!

Ишга боришдан олдин албатта шу дуони ўқинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 39
Post #80353 106K
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 60
  • 👏 9
Post #80352 25.9K
📖 Капалакдек умрингда чумолидай меҳнаткаш бўл, асал аридек фақат гулларга қўниб, ўзинг емасангда — бол тўпла ва инъом эт, ўз оилангни шердек ҳимоя қил, фойдали илм эгаси бўлсанг — булбулдек сайраб ўзгаларни хушнуд эт, кези келганда нодон олдида балиқдек сукут сақлашни ҳам бил, бургутдек баландга уч ва илм-фан чўққиларини забт эт, ҳаёт йўлида туядек сабрли бўл, илон — чаён каби ўзгаларга озор берма, товусдек гўзаллигингга мағрурланиб ўтма, маймундек эрмакчи бўлсанг — шоқолдек ўлаксага зор бўласан, эзгу ишларга учқур от каби чопиб бор, атрофга боқ, яна сенга вафодорликни, тонг саҳарда туришни ўргатадиганлар билан бир қаторда ўзининг даюс сифатини юқтирадиган ёки паразитдек ҳаётни сенга ибрат қилиб кўрсатиб юрган бир қанча маҳлуқотлар бор…

Ҳушёр бўл,
оқу қорани ажрата бил...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 52
  • 😢 13
Post #80350 24.5K
Ислоҳ қилувчилар қиссаси

Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди. Расмни қўйиб тепасига ёзиб қўйди:«Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса устига қизил қалам билан белги қўйсин!»
Кечқурун келиб қараса расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. Кейин, устози олдига бориб расмни ташламоқчилигини айтади. Устози йўқ, унинг ўрнига иборани ўзгартир, дейди. Ҳудди ўша расмни чизиб, яна ўша жойга қўяди. Бу сафар расм тепасига: «Ким расмда камчилик кўрса, уни ўнглаб қўйсин» деб ёзиб қўяди. Бир неча кун ўтади ҳамки, ҳеч ким расмга тегмайди.
Устози айтади: кўрдингми ҳамма нарсадан хато топадиганлар жуда кўп. Лекин, ислоҳ этувчилар - тузатувчилар жуда оз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
  • 👏 4
Post #80348 39K
Умр китоби

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
 Чамамда, «Номаи аълом», «Умр китоби» деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебочаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебочанинг номи «Пешанага битгани» ёки «Тақдири азал» деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг «Умр китоби»ни ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барчаси ҳисоб-китоб қилинадида, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоб кўп бўлса, бир тараф, гуноҳ кўп бўлса...
Умр китобининг саҳифаларига эзгу ишларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин...

Ўткир Ҳошимов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 49
  • 😢 15
Post #80346 29.8K
– ТЕЛЕФОНИНГНИ  ҚЎЙИБ  ТУР  БОЛАМ... (Онанинг зори)

Ҳар қандай ишингиз ота онадан устун эмас. Одоб юзасидан хам, виждон юзасидан ҳам ота-она олдида телефондан фойдаланмаслик лозим.

🎙Алишер Файз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 😢 21
  • 👍 14
  • 👏 4
  • 👎 1
Post #80345 26.9K
ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари лозим.


1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 24
Post #80343 41.7K
🎶 Ажойиб қўшиқ

ОСМОНДА  БИР  ХУДО-Ю, 
ЕРДА  ЭСА  ОТАНГ  БОР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 51
  • 😢 11
Post #80341 31.6K
Ассаламу алайкум...

Бугунги тонгни қаршилаган азиз инсоним, кунингиз хайрли бўлсин!
Билингки, қаердадир, кимдир СИЗ учун дуода.

Сизнинг хурсанд бўлишингиз, кунингизни ажойиб ўтиши ўша инсон учун жуда муҳим.

Дунёда СИЗ учун яшаётган, нафас олаётган, қайғураётган инсонлар бор экан, ҳаёт яшашга арзийди.

Нима дедингиз?

Бизни севган ва яхши кўрган инсонларимиз доим бор бўлсин.Улар учун биз ҳам дуодамиз...

Хайрли кун, қадрлигим...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 30
Post #80340 51.8K
Тонгни бизла қарши олган Сиз Азизларга

       Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 45
Post #80338 73.7K
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш   этган Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 36
  • 👏 7
Post #80336 80.3K
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, Азизлар!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 50
Post #80333 28.1K
Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак улар сизнинг ҳаётингизда вазифаларини бажариб бўлдилар..

Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг..

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...


Якинларингизга  узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 64
  • 👏 3
  • 👎 1
Post #80331 24.5K
🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг!

🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз.

🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 38
  • 👏 5
  • 😢 5
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →