TGViewer
Channel Public Channel
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

@ibratli

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Subscribers
114K
Photos
8.4K
Videos
15.7K
Links
37.6K

Showing posts older than #80329 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #80328 21.1K
Қандай қилиб инсонни асл қиёфасини билиш мумкин?                                                                                                              

Инсон асл қиёфасини танишаётганида эмас, балки айрилаётганида намоён этади

Кўпчилик одамларнинг асл қиёфасини уларга фойда келтирмай қўйсангиз билиб оласиз.

Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у одам атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг. Одам ўзгаларни таърифлаш асносида ўзлигини намоён этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 52
  • 👏 1
Post #80326 24.9K
ҲАЁТДАН ТАЪЛИМ ОЛИНГ!

Ҳаётда кўрган ёки бошдан кечирган қийинчиликларингиз сабабли ақлингиз ёшингизга нисбатан юқорилаб боради. Ҳар бир кўрган ёки сизга етган азият пишиб етилишингиз учун янги даража ҳисобланади. Ким қийинчиликка дуч келмас экан, у малака ҳосил қилолмайди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Ҳар киши олмаса ҳаётдан таълим,
Унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим.

Рудакий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 49
  • 😢 3
Post #80324 27.8K
КУЗ СОНАТАСИ

🎼 Ф. Шопен

Азизлар, сахий кузнинг сокин ва салқин кунлари бошланмоқда. Маҳзунлик бахш этувчи салқин хавонинг райига енгилмай тонгни хуш кайфият ила кутиб олган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Кун давомида хотиржамлик ва хуш кайфият сизларни тарк этмасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 44
Post #80323 31.6K
ХАЙРЛИ  КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 33
  • 👏 6
Post #80321 41.2K
Ассалому алайкум!

Душанба тонги муборак бўлсин! Янги хафта сизга янги имкониятлар олиб келсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
Post #80320 82.8K
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 51
Post #80319 84.5K
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 56
Post #80317 32.4K
​​​​​​КУНЛАР  ТЕЗ  ЎТМОҚДА

Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез етиб келмоқда.

☝️Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг,
• бир бирингизга салом беринг,
• нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг,
• қариндош уруғлар билан алоқани тикланг,
• сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг,
• одамларга табассум қилинг,
• Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг,
• садақа қилинг,
• Набий алайҳиссаломга салавот айтинг,
• қалбларингизни охиратга боғланг,
• дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 42
  • 👏 5
  • 😢 3
  • 👎 2
Post #80315 26.7K
​​Ҳали сўраламиз...

Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...


Сўраламиз...

Баридан, барчасидан сўраламиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 😢 42
  • 👍 10
Post #80313 24.3K
Биз нафақат қилган ишларимиз учун, балки қилмаган ишларимиз учун ҳам жавоб беришимиз бор...

🎙Мухаммадали Эшонқулов


❕ Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туриш иймоннинг заифлигидан далолатдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 30
  • 😢 24
  • 👏 3
  • 👎 1
Post #80311 23.6K
📖 “РАҲМДИЛ” БОЙ

Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ-ямоқ, юз - қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқди-ю, эътиборсиз йўлида давом этди. Уни ҳашаматли уйида хотини ва болалари, кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг хаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирди-ю, ич-ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида тангрига юзланди:
"Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун ҳеч нима қилмайсан?".
Ана шундай ўкинч сўзларни айта-айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар-илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди:
"Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 73
  • 👏 5
Post #80308 21.2K
Моддий тангликка тушган, қўли калта  кишини кўрсанг ва унинг машаққатини аритиш қудрати сенда бўлса, билгинки, сенинг топганингда унинг ҳаққи бор...

Ибн Арабий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 57
Post #80307 24.7K
ҚЎЧҚОР

Август оёқламай туриб, осмонга булут чиқа бошлади. Куз яқин! Ҳадемай деҳқонларни шошириб, ёмғир сепаласа ажабмас.
Узумзорнинг қоқ ўртасига икки қаватли қилиб чайла қурганмиз, атроф кафтдек кўринади. Туш пайти бобом келиб, токзорни кўздан кечирди.
- Маккорлар узумни ғўжала қип кетибди-да?
Тулкини маккор деймиз. Тулки узумга ўч. Бир одати ёмон, қорни тўйса ҳам атайлаб қилгандай анча узумни узиб, топтаб кетади.
- Оқшом келган.
- Олапарни опкелмадингми?
- Бугун опкеламан.
- Қани, чайладан туш. Бир жойга бориб келамиз.
Чайладан тушиб сўрадим.
- Қаерга борамиз?
- Умматникига. Битта қўчқори бор экан, шуни сотиб оламиз.
Жойимда таққа тўхтадим.
- Бобо, у қўчқорни кўрганмисиз ҳеч? У қўчқормас, тирриқ чумоли. Касалманд, баъзўр юради. Ўғли даштга эшакка ортиб келади. Ўзига қолса келолмайди. Бир оёғи чўлоқ ҳам. Даштда юриб, бир чимдим ўт еганини кўрганим йўқ.
- Юравер.
- Нима қиласиз у қўчқорни?
- Боқамиз.
- Э, у семирмайди.
Бобом индамай қадам ташлади. Уммат аканинг уйига етай-етай деганимизда бобом менга синчиков қаради.
- Шу қўчқорни олишим шарт. Миқ этма.
- Хўп.
Уммат ака қўл учида кун кечирарди. Ўзи касалманд. Топгани дори-дармонга кетади. Болалари ҳали ёш, катта ўғли саккизинчи синфда ўқийди. Ҳовлисида битта шу қўчқордан бошга бирорта туёқ йўқ.
Бобом у билан қуюқ сўрашди. Уммат ака самимий инсон эди. Бели оғрияпти шекилли, ҳар-ҳар замон афтини буриштириб оларди.
- Буйрак қандай?
- Қийнаяпти.
- Худо шифо берсин. Мачитдаги чоллардан эшитдим, қўчқор сотмоқчи экансан?
- Ҳа. Касалхонага бормасам бўлмайди, аҳволим чатоқроқ.
- Қани қўчқор?
- Қўрада.
Қўрада мушукдан сал каттароқ қўчқор дорда турган дорбоздай қалтираб турарди. Бизга эътибор бермади. Афтидан, калласи ҳам кетганга ўхшайди. У шу қадар жонсиз кўринардики, уни қўчқор дейишга истиҳола қиласан.
- Нечпул дейсан?
- Кўнглингиздан чиқариб бирнима бераверинг. Бу қўчқор пулига талашадиган қўчқор эмас.
- Кўнглингдагини айт. Айтавер. Буни эти бўлмаса ҳам жони борку.
Уммат ака ўйланиб қолди.
- Икки юз беринг, бўлди.
- Икки юз?
- Қиммат айтдимми?
- Бир миллион бераман.
- Ҳазиллашманг.
Бобом белбоғидан бир тахлам ўн мингталик олди.
- Бир миллон. Баракасини бер.
Уммат ака бир қўчқорга, бир бобомга қаради.
- Буни бозорга опчиқсам уч юзга кетиши даргумон. Сиз...
- Олавер. Мен буни боқиб, бир ярим миллонга сотаман.
Уммат ака олмайман деб оёқ тираб олди. Бобом унинг чўнтагига бир тахлам пулни тиқди.
- Барака?
- Бобо...
- Барака деяпман.
- Б-барака...
Қўчқорни кўчага етаклаб чиқдим. Юргиси йўқ. Оз юрмай ҳолсизланиб ётиб қолди. Кўтариб олдим. Тўғри чайлага олиб бориб, қозиққа боғлаб қўйдим.
Бобом анча орқада қолиб кетганди, келгунларича қўчқор ҳаром қотди. Тепада ётиб уни ўлганини сезмай қолибман. Бобом роса уришади деб юрак ҳовучладим. Аммо бобом миқ этмади. Қўлига пичоқ олиб, қўчқорнинг терисини шилди, гўштини нимта-нимата қилди.
- Олапарга берасан. Мен уйга кетдим.
Бобом жуда хотиржам эди. Ҳайрон қолдим. Бир миллион ҳавога учиб кетдику.
Кечқурун бобомдан сўрадим.
- Қўчқорнинг ўлиши аниқ эди, нега сотиб олдингиз? Қўчқор ўлди, бу дегани бир миллионга куйдингиз, сиз эса ҳеч нима бўлмагандай юрибсиз?
- Қўчқорни ўлишини бир қарашда сезгандим. Одамлардан эшитдим, Уммат бозорга опчиқиб, икки бозордан бери сотолмаётган экан. Мазаси йўқку... У бироз қайсар одам, пул берсанг олмайди. Шу бечорага ёрдам берай дедим-да. Муҳими унга ёрдам беролдик, қўчқор мухим эмас...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 76
  • 😢 34
  • 👏 9
Post #80306 20.6K
Азизлар, ҳаётингизда шундай кишиларни учратасизки, улар ўзларининг эзгу амаллари, гўзал ниятлари ва самимий тилаклари ила қалбингизни нурафшон этадилар.
Албатта, ҳамма ҳам бирдай самимий эмас... ёмонлар ҳам учрайди бу хаётда... Уларга парво қилманг, сиз дойим гўзал келажак сари одимланг.
    
   Раббимиз ҳар синовини кейинги мукофоти учун яратган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 26
  • 👏 2
Post #80304 34.9K
🍁  БАХТ

Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.

Хуршид Kарим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 32
  • 👏 2
Post #80303 42.4K
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Якшанба кунингиз муборак бўлсин, Қадрдоним!

Кунингиз файз-баракага, қалбингиз хотиржамликка ва хонадонингиз қувончга тўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 26
Post #80302 66K
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Қадрдонларим,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. Уйингиздан қувонч ва дастурхонингиздан ризқу насиба аримасин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👏 25
  • 👍 18
  • 👎 1
Post #80300 81.9K
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 46
Post #80299 38.2K
Агар Онанг дуо қилмаса.

Ёниб қуёш, порламас ойинг,
Шовқин солиб оқмасди сойинг,
Тўрда эмас, пойгакда жойинг,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Қўлларингдан омад тутмасди,
Қадамингда қувонч кутмасди,
Пешонангга бахтлар битмасди,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Бароридан келиб ҳар ишинг,
Баҳор каби гуллаб куз, қишинг,
Ўша сенинг энг азиз кишинг
Агар Онанг дуо қилмаса.

Ёмонликлар бўлмасмиди фош,
Кўзларингда тинмасмиди ёш,
Зулмларга беролмасдинг дош,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Маконинг боғ бўлармиди ё,
Юлдузларга қўл етиб гўё,
Кимга вафо қилар бу Дунё,
Агар Онанг дуо қилмаса.

Камтар бўлу, кибрдан кеч воз,
Савоб ишни қанча қилсанг оз,
Умри кунинг ўтармиди соз,
Агар Онанг дуо қилмаса!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀⠀
  • 👍 49
  • 😢 11
  • 👏 3
  • 👎 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →