TGViewer
ИБРАТЛИ ДУНЁ ИБРАТЛИ ДУНЁ @ibratli · 114K subscribers
Post #80345 26.9K
ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари лозим.


1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 24
More from @ibratli
  1. Oct 17, 2026Тарбияни амалда кўрсатинг 🎙Икром Шариф 🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмасли…
  2. Oct 17, 2026📜 ​​Ривоят қиладиларки... Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради: — Нима учун чақало…
  3. Oct 17, 2026Бу усул аёлларни орзусини рўёбга чиқаради! Ёшлигимда бувим ёстиғим остига 1 бўлак саримсоқ…
  4. Oct 17, 2026​​МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва са…
  5. Oct 17, 2026Катта келини ишдан келиб овқат қилиб қайнонасидан мақтов эшитди. Кичик келин уйда бўлса ҳа…
  6. Oct 17, 2026Бир ҳаким зот набирасига: - Бугун сенга ҳаёт ҳақиқатларидан бир ҳақиқатни сирини очаман, -…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →