TGViewer
ИБРАТЛИ ДУНЁ ИБРАТЛИ ДУНЁ @ibratli · 114K subscribers
Post #80592 8.1K
📜 ​​Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 24
More from @ibratli
  1. Oct 17, 2026Тарбияни амалда кўрсатинг 🎙Икром Шариф 🕌 Умматнинг тубанлашуви ақл-заковатнинг етишмасли…
  2. Oct 17, 2026Бу усул аёлларни орзусини рўёбга чиқаради! Ёшлигимда бувим ёстиғим остига 1 бўлак саримсоқ…
  3. Oct 17, 2026​​МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва са…
  4. Oct 17, 2026Катта келини ишдан келиб овқат қилиб қайнонасидан мақтов эшитди. Кичик келин уйда бўлса ҳа…
  5. Oct 17, 2026Бир ҳаким зот набирасига: - Бугун сенга ҳаёт ҳақиқатларидан бир ҳақиқатни сирини очаман, -…
  6. Oct 17, 2026Аёл киши макр ва хийлада шайтонни ҳам ортда қолдиради деган гап рост экан. Бир аёл шайтон…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →