TGViewer
ИБРАТЛИ ДУНЁ ИБРАТЛИ ДУНЁ @ibratli · 114K subscribers
Post #80419 22.3K
#Биласизми
🍃
Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Шулардан баъзи бирларини эслатиб ўтмоқчимиз:
🍃
1) "Кунлар" ("айём") сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
🍃
2) Алоҳида "кун" ("ёвм") сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
🍃
3) "Ой" ("қамар") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
🍃
4) "Ой" ("шаҳр") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
🍃
5) "Имон" сўзи 25 маротаба зикр қилинган, "куфр" ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
🍃
6) "Дунё" сўзи 115 маротаба зикр қилинган, "охират" ҳам 115 маротаба.
🍃
7) "Фаришталар" ("малоиклар") 88 маротаба зикр қилинган, "шайтон" ҳам 88 маротаба.
🍃
8) "Одамлар" сўзи 50 маротаба зикр қилинган, "Пайғамбарлар" ҳам 50 маротаба.
🍃
9) "Эркаклар" сўзи 24 маротаба зикр қилинган, "аёллар" ҳам 24 маротаба.
🍃
10) "Ҳаёт" сўзи 145 маротаба зикр қилинган, "ўлим" сўзи ҳам 145 маротаба.
🍃
11) "Яхшилик" сўзи 167 маротаба зикр қилинган, "ёмонлик" ҳам 167 маротаба.
🍃
12)  "Осмонлар" ("самовот") 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
🍃
13)  "Жазо" сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, "мағфират" сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
🍃
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.


PS. Муборак ва хайрли Жума куни баракотидан барча аҳли иймонни баҳраманд айласин. Амин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
  • 👍 34
  • 😢 2
More from @ibratli
  1. Oct 17, 2026Бир ҳаким зот набирасига: - Бугун сенга ҳаёт ҳақиқатларидан бир ҳақиқатни сирини очаман, -…
  2. Oct 17, 2026Аёл киши макр ва хийлада шайтонни ҳам ортда қолдиради деган гап рост экан. Бир аёл шайтон…
  3. Oct 17, 2026ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t…
  4. Oct 17, 2026بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва…
  5. Oct 17, 2026ХАЙРЛИ КУН СИЗГА ЯХШИЛАР! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик,…
  6. Oct 17, 2026Тонгни бизла қарши олган Сиз Азизларга Ассалому алейкум! Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →