Post #269
2.15K
Илмий нашрларнинг биринчи саҳифаларида Disclaimer/отказ от ответственности, яъни масъулиятни ўз бўйнидан соқит қилиш билдируви берилади. Шуни ифода этувчи ўзбек тилида қисқароқ вариант борми? Тожик тилида қисқагина қилиб "Радди масъулият" дейилар экан. Бизда ҳам шундай деса бўладими? Зеро, радди бало, радди маърака сўз бирикмалари ўзбек тилида ишлатилади ва изоҳли луғатимизга киритилган.
- 👍 9