Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум қиламизки, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни вақтда Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Шу муносабат билан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан жамоатчиликка ахборот тақдим этишда холислик ва масъулият тамойилларига амал қилишларини, турли хабарларни тарқатишдан аввал уларнинг ҳаққонийлигини текшириш ҳамда фақат расмий манбаларга таянишларини сўраймиз.
Тошкент вилояти ҳокимлиги
@o'ylashimcha
Post #17127
5.42K
- 😁 25
- ❤ 9
- 👍 5
- 🔥 1
- 🤬 1