BBC хабарига кўра, хакерлар Франциядаги юзлаб супермаркетларнинг совутиш тизимларига бузиб кириб, музлатгич ва совутгичлардаги ҳароратни 50°С гача кўтариб юборишган. Айрим дўконларда ҳарорат шу даражада олти соатгача сақланиб қолган.
Ҳужум Carrefour, Monoprix, Intermarché ва Coopérative U каби йирик чакана савдо тармоқларига таъсир кўрсатган. Бузилган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилишга тўғри келган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миллионлаб еврони ташкил этади.
Le Parisien нашрининг ёзишича, ҳужумчилар Даниянинг Danfoss компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тизимлардаги дастурий таъминот заифлигидан фойдаланишган; бу камчилик 2026-йилнинг ёзидан бери маълум бўлса-да, у ҳеч қачон бартараф этилмаган. Париж прокуратураси, шунингдек, ускуналар ёниб кетиши ҳолатлари кузатилганини ҳам маълум қилган. Ҳакерларнинг кимлиги ҳозирча аниқланмаган.
21 асрда хатто музлатгичларимиз ҳам хавфсиз эмас. Қўлимиздаги телефонни гапирмаса ҳам бўлади.
@o'ylashimcha
Post #17129
5.22K

- 😁 63
- ❤ 14
- 💯 12
- 👍 5
- 🤬 5
- 👎 1