Саудия шаҳзодаси Исроилнинг ҳусийларга зарба бериш бўйича таклифини рад этибди.
Haaretz нашрининг хабар беришича, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Исроилнинг ҳусийларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш ташаббусини рад этган. Бош вазир Нетаняху Вашингтон орқали Исроил ҳарбийларининг Яман ва Қизил денгиздаги амалиётларда иштирок этиши учун Ар-Риёднинг розилигини олишга уринган эди.
Валиаҳд шаҳзода мамлакат ичкарисида жамоатчиликнинг салбий муносабати юзага келиши хавфи ҳамда Қиролликнинг Ислом оламидаги обрўсига путур етиши мумкинлиги сабабли ушбу ташаббусга қарши чиқди. Шунингдек, Ар-Риёд Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш фақат мустақил Фаластин давлати ташкил этилгандан кейингина мумкин, деган позицияда қолмоқда.
@o'ylashimcha
Post #17136
2.5K
Ўйлашимча? Тармоқларда Саудлар қироллигининг тугаши ҳақида гап сўзлар юрибди. Саудларнинг қулаши — Усмонлилар империяси барҳам топганидан бери минтақада ҳукм суриб келаётган тартибнинг барбод бўлишини англатади. Бу Эроннинг Шоҳ давридаги тузуми қулашидан ҳам кўра улканроқ…
- 🔥 44
- 👍 24
- 🤣 5