TGViewer
Channel Public Channel
hadis.islom.uz

hadis.islom.uz

@hadisislomuz

Nubuvvat marvaridlari
Subscribers
18.7K
Photos
2.9K
Videos
582
Links
1K
Recent Posts 20 shown
Post #4438 3.75K
«ДЎСТИГА НОТЎҒРИ МАСЛАҲАТ БЕРИШНИНГ ГУНОҲИ»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

@hadisislomuz
  • 👍 21
  • 😢 3
  • 🤩 2
Post #4437 4.78K
Liyf – xurmo po‘stlog‘ining
ichki tarafidagi mayin tolalar.‎
📚 @hadisislomuz
  • 😢 60
  • 👍 26
  • 🥰 13
  • 🤩 4
  • 👏 2
Post #4436 3.56K
Ҳадис дарслари (55-дарс)
Биз ҳар нарсани қадар–ўлчов билан яратдик


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: كُلُّ شَيْءٍ بِقَضَاءٍ وَقَدَرٍ حَتَّى الْعَجْزُ وَالْكَيْسُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَمَالِكٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир нарса, ҳатто ожиз(эсипаст)лик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан», дедилар».
Икки Шайх ва Имом Молик ривоят қилишган.


Шарҳ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида ҳар бир нарса қазои қадар билан бўлишини таъкидламоқдалар. Бунга иймон келтириш мўмин-мусулмон одамнинг Аллоҳга бўлган иймонининг тугал бўлишидир.
Ҳадиснинг охирида кишилар унча эътибор бермайдиган икки нарса–ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар ила эканлиги айтилмоқда. Албатта, бу нарсалар фитрий, асл табиатда бор нарсалар бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни яратиш пайтида ушбу нарсаларни ҳам қўшиб яратади. Одатда, булар инсоннинг дахли йўқ нарсалар ҳисобланади. Аллоҳ кимга ўткир ақл берса, ўткир ақлли бўлади. Аллоҳ бермаса, аксинча бўлади. Фақат инсон ўзига берилган нарсани тўғри ишлатишга масъулдир. Ақли ўтмас одам: «Нимага ақлингни ўткир қилиб олмадинг?» деб сўроқ қилинмайди. Аммо «Нима учун ақлингни яхшилаб ишлатмадинг?» дейилиши мумкин.


Батафсил: ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби.

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
  • 🥰 20
  • 👍 17
  • 👏 4
  • 🤩 3
Post #4432 4.71K
ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайил қилинг», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?» дейишди.
«Илм мажлислари», дедилар».
Тобароний ривоят қилган.


📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
  • 👍 61
  • 🥰 21
  • 😢 13
  • 🤩 2
Post #4428 4.97K
Риёзус солиҳийн шарҳи.

13 - боб
Яхшиликнинг
йўллари кўп эканлиги баёни

150-ҳадис.

وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «هَلَكَ الْمُتَنَطِّعُونَ» قَالَهَا ثَلَاثاً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2670].
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғулувга кетганлар ҳалок бўлди», деб уч марта айтдилар.
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Динда инсон ундан ошириб юборса ғулув саналадиган чек-чегара шариат белгилаб берганидан зиёда қилишдир.
Ғулув – бир нарсада чуқур кетиш ва ортиқча уринишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулувдан қайтариб, шундай деганлар: «Динда ғулув кетишдан сақланинглар! Сизлардан илгаригилар динда ғулув кетиш сабаблигина ҳалок бўлишган» (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Тафрит-сусткашлик эса Аллоҳ фарз қилган вазифаларни адо этишда қосирлик қилишдир. Зино, ғийбат, чақимчилик каби маъсиятларни қилиш ёки ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан алоқа қилиш, саломга алик олиш каби баъзи бурчларни тарк қилиш диндаги тафритга киради.
  
Динда ғулувга кетишнинг турлари:
Биринчиси. Нафлларга қаттиқ киришиб, хотин ва болаларни, қўшнилар ҳаққига бепарво бўлиш. Бир вақтлар юртимизда сўфийликни даъво қилиб баъзи кишилар чиққан эдилар. Пирнинг ҳузурида уч маҳал қозон қайнагани учун хонақосига ётиб олиб нафл ибодатларни қилишар, оилалари эса бу ёқди йўқчиликдан қийналишар эди. Мана шу динда ғулуга кетиш бўлади.
Иккинчиси. Қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. Масалан имом намозни тугатганидан кейин хоҳлаган томони билан халққа юзланиши мумкин. Ғулувга кетганлар эса фақат ўнг томонинг билан бурилишинги шарт деб туриб олишади. Аллоҳ таоло мусофирга намозни икки ракат қилиб ўқишга рухсат берса, ўзини тақводор қилиб тўлиқ ўқишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган амалларни қилганларни яхши кўрганидек, берган рухсатларга амал қилганларни ҳам яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофирга қисқартириб ўқишни Аллоҳнинг садақаси деганлар. Ундай тақвони даъво қилувчилар эса худди Аллоҳ таолога “садақанг керак эмас” дегандек муомала қиладилар.
Учинчиси. Васвасага тушиб қолган кишилар. Улар ўзларича шубҳалардан тақво қиламиз деб васвасага дучор бўладилар. Аллоҳ таоло “Аниқ нарса шак билан йўққа чиқмайди” деган бир қоидани айтиб қўйган. Масалан таҳорати бор одам “таҳоратим йўқмикан” деб иккиланиши билан таҳорат кетмайди. Бундай кишиларга шайтон бошлиқ бўлиб олиб, уларни хоҳлаган куйига солади. Шайх Рашид раҳматуллоҳи алайҳ бир бор таҳорат қилиб турганимдан кейин фалон жойимга сув тегмай қолди шекилли деган хаёл келди. Қалбни ҳотиржам қилиш учун ўша жойни ювдим. Энди кетмоқчи бўлгандим фалон жойга ҳам тегмай қолдимикан деган хаёл келди. У ерни ҳам ювдим. Қарасам яна хаёл келди, шунда бу шайтоннинг васвасаси эканлигини тушундим ва шайтонга қарата “сенингча таҳоратим йўқ бўлса менимча бор. Сен айтгандек таҳоратсиз бўлсам ҳам ўқийвераман” деб унга парво қилмай қўйдим. Агар яна бир бор уни айтганига кирганимда эди умр бўйи васвасадан қутула олмай қолардим – деганлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

📚 @hadisislomuz
  • 👍 38
  • 😢 8
  • 👏 2
  • 🤩 1
Post #4424 5.35K
СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ.

69-суннат: Намознинг узрлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.


Муслимнинг
ривоятида:
«Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган.

Шарҳ:
Ислом дини осонлик, кенгчилик ва бандаларга раҳм-шафқат динидир.

У инсонни тоқати ва имкониятидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.

Аллоҳ таоло инсонни ва у яшаб турган оламни яратган Зотдир. Шу боисдан ҳам Аллоҳ таоло Ислом шариатини инсониятга қиёматгача мукаммал ва барча талабларга жавоб берадиган шариат қилиб жорий қилгандир.

Бинобарин, Аллоҳнинг Ўзи яратган оламида яшайдиган инсонларга Ўзи туширган шариати мос келмаслиги мумкин эмас. Аллоҳ таоло ҳикматли Холиқ сифати билан инсонга нима мос келади-ю, нима мос келмайди, яхши билади.

Мазкур нарсаларнинг бир тарафини ушбу ҳадиси шарифда кўриб турибмиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин», демоқдалар.

Инсон борки, эсдан чиқариши, унутиши бор. Араблар «инсон» сўзи «нисён», яъни «унутиш» сўзидан олинган, дейдилар. Демак, унутиш айб эмас, балки узрлидир. Намозни унутган одам эслаган пайтида қазосини ўқиб олади.

«Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир».

Яъни қазо бўлган намознинг ўрнини бундан бошқа нарса билан тўлдириб бўлмайди. Бу эса қазо намозни ўқишдан бошқа илож йўқлигининг энг кучли далилларидан биридир.

«Намозни Менинг зикрим учун қоим қил».

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзининг зикри учун намоз ўқишни амр қилмоқда. Шунинг учун ҳам унутган одам намозни эслаган заҳоти ўқиб олади.

Имом Муслим қилган ривоятда эса намозни унутган киши қаторига ухлаб қолган одам ҳам қўшилмоқда.

Ухлаб қолган одам ҳам худди эсидан чиққан одамга каби айбдор бўлмайди. У ҳам уйғонган заҳоти ўқилмаган намозининг қазосини ўқиб олади.

Ушбу ҳадиси шарифдан, намозни вақтида ўқимаган одам қазосини ўқиб олади, деган хулоса чиқмоқда. Чунки ухлаб қолган ёки эсидан чиқарган одам намозни қазо қилиб ўқиши лозим бўлгач, узрсиз қазо қилган одам ҳам қазо намозини ўқиши керак. Бу жумҳур уламоларнинг сўзларидир.

Аммо баъзи кишилар «Беш вақтдан ортиқ намозни қазо қилмайди, унинг гуноҳини қазо намоз ўқиш билан ҳам ювиб бўлмайди. Бундай одамни дийндан чиққан муртад деб ҳисоблаш лозим», дейдилар.

Батафсил: ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
  • 👍 16
  • 🥰 16
  • 😢 12
  • 👏 5
  • 🤩 1
Post #4421 5.14K
  • 🥰 14
  • 👍 9
  • 👏 2
  • 🤩 1
Post #4418 5.25K
Ҳадис дарслари (54-дарс)
Бадбахт ёки некбахтлик


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ҳар бир инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам, Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маъно ўша азалий илмни қайд қилиш, холос. Бутун инсоният тўпланиб олиб, ичларидан битталарининг ҳақиқий бахтли ёки бадбахт эканлигини билишга уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши ила ўн кишининггина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг нима бўлишини Аллоҳнинг Ўзигина билади.
Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Шу билан бирга, ўша илмни ёзиб, қайд қилиб қўйиш бандани бадбахт ёки некбахт бўлишига мажбур қилиш эмас. Чунки илм бир нарсани кашф қилувчи нурдир, бировни мажбур қилувчи куч эмасдир!
Эътибор берайлик, энди ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бир-бирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахт экакнликларини била олмасликлари баён қилинади. Пайғамбаримиз ҳадиснинг бу қисмини:
 «Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки», деб бошламоқдалар. Бу эса келажак гапнинг ўта муҳим эканлигига далолатдир.
«...албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннатнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради».
Одамнинг нима бўлишини ким билар эди? Ҳатто ўша одамнинг ўзи ҳам билмайди. Умр бўйи тоат-ибодатда юриб, охирида шайтоннинг иғвосига учиб, иши расво бўлиши мумкин.
«Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзахнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, жаннатга киради».
Бунақаси ҳам бўлиши мумкин. Умр бўйи нима қилиб юрган бўлса-да, охирги пайтда инсонлиги қўзиб, яхши бир амал билан ҳоли батамом ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам, «Ақоид» уламолари ушбу ҳадиси шарифни ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни далил қилиб: «Аҳли қибладан муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий эканлигига қатъий ҳукм қилиб бўлмайди», дейдилар.
Аммо юқорида зикр қилинган икки ҳолатда ҳам қадарнинг, Аллоҳнинг собиқ илмининг мажбурий таъсири йўқ. Китобнинг ўзиб кетиши эса унда ёзилган илмнинг ўта аниқ ва пухта эканлигини билдиради холос. Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг илми шомилу комил, аниғу пухта, ҳамма нарсани қамраб олувчи эканлиги баён қилинди. Бу ҳақиқатни бирма-бир ўрганиб чиқдик. Ҳадиснинг охирида инсон ўз амали асосида ҳукм чиқариб, Аллоҳни унутиб қўймаслиги ёки кўнгли бир оз бўлса ҳам бошқа томонга бурилиши мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Ҳеч ким «Умрим бўйича яхши амал қилдим, энди албатта жаннатга кираман», деб хотиржам бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади. Ҳеч ким «Мен умрим бўйи гуноҳ қилиб ўтдим, энди албатта дўзахга тушаман», деб ноумид бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади.
Ишларнинг хотимасига қараб, якун ясалади. Умр­нинг интиҳоси қачонлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳаётнинг ҳар лаҳзасини умрнинг охири деб билиш керак. Яхшилик қилиб юрганлар охирги иши ёмонлик бўлиб қолмаслиги учун интилиши керак. Ёмонлик қилганлар қолган ҳар бир лаҳзани умрининг охирги лаҳзаси, деб яхшилик қилишга ўтиши керак. Қазо ва қадарга бўлган иймоннинг фойдаси ҳам шунда – кишини доимо яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб туришида!

Батафсил: ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби.

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
  • 👍 29
  • 🥰 11
  • 😢 8
  • 🤩 2
  • 👏 1
Older posts →

About this channel

How can I read @hadisislomuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for hadis.islom.uz: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does hadis.islom.uz have?
hadis.islom.uz (@hadisislomuz) has 18.7K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does hadis.islom.uz know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →