Зиё улашган хонадон
Гулистон туманидаги Мевазор маҳалласида Гулистон давлат университети профессори Равшанбек Маҳмудов хонадонида уй кутубхонаси ташкил этилди.
Қарийб 10 мингта китобни жамлаган кутубхона энди маҳалла аҳли, талабалар, ёшлар ва китобсеварлар учун очиқ. Унда ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, илмий асарлар, монографиялар, шунингдек, таниқли ижодкорларнинг дастхат ёзилган китоблари ўрин олган.
Равшанбек Маҳмудов ва унинг турмуш ўртоғи Замирахон Исмоилованинг ушбу ташаббуси китобхонлик маданиятини юксалтириш ва ёшларнинг маърифатга ошно бўлишига замин яратади.
🍃 Telegram
Post #48855
699
Forwarded from МALHAM





