TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #838 7.24K
​Янги iOS 14 тизимининг Android фойдаланувчиларига ҳам қизиқ бўлган имкониятлари.

Олдинроқ "Android да аллақачон мавжуд бўлган, iPhone янги iOS 14 тизимининг имкониятлари" сарлавҳали хабаримизда iOS 14 бета тизимининг баъзи хусусиятлари ҳақида хабар берган эдик.

Адолатли бўлиши учун, янгиланган iPhone iOS 14 тизимининг бошқа смартфонларда учраймадиган ва тез орада Android тизимида ҳам пайдо бўлиши мумкин бўлган баъзи имкониятлари ҳақида маълумот берамиз.


- Вақтинчалик хотирани (буфер обмена) ҳимоялаш функцияси
Янги тизим вақтинчалик хотирадан маълумотларни ўқиётган иловаларни аниқлаш имкониятига эга. Агар ушбу ҳолат кузатилса, тизим бу ҳақда фойдаланувчини огоҳлантиради ва қайси иловалигини кўрсатади.
Бу хавфсизлик қўшимчаси фойдаланувчини кузатиш билан шуғулланадиган иловаларни аниқлашга имкон берди. Улар орасида TikTok, PUBG Mobile, Fruit Ninja, Viber ва яна кўплаб иловалар мавжуд. ( "Буфер обмена" нима ва у қаерда жойлашган?)

- Атроф-муҳит товушларини аниқлаш
Айтайлик, сиз наушникда мусиқа тинглаяпсиз ва эшик қўнғироғи чалинди. Шунда телефонингиз билдиришнома орқали сизга бу ҳақда хабар беради. Баъзи фойдаланувчилар уйларида сув томаётгани ҳақида ҳам хабар олишган.

- Корпуснинг орқа томонига тегиб бошқариш
Янги хусусият ёрдамида фойдаланувчи смартфонни корпуснинг орқа томонига тегиб бошқариш имкониятига эга. Масалан, корпусни икки марта "тақиллатсангиз" экран тасвирини (скриншот) олиши ёки смартфонингиз "ақлли уй" тизимига уланган бўлса, квартирада чироқларни ёқиб ва ўчириши мумкин.

- CarKey функцияси
Смартфонингиздан фойдаланиб автомобилни очиш ёки моторини ишга туширишга имкон берадиган "калит" функцияси.

#маълумот

@gsmgurus_FAQ
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →