Android да аллақачон мавжуд бўлган, iPhone янги iOS 14 тизимининг имкониятлари
2020 йил 22-июнь куни Apple ўзининг операцион тизимларида бир нечта йирик янгиланишларни, жумладан iPhone учун iOS 14 ни тақдим этди. Ушбу платформада жуда кўп ўзгаришлар мавжуд ва уларнинг аксарияти Android смартфонларда яратилган имкониятлардан олинганлигини пайқаш қийин эмас.
Виджетлар
Виджетлар энди иш столига (рабочий стол) жойлаштирилиши мумкин, улар интерактив бўлиб, ўлчамлари созланади. (Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?)
Кирувчи қўнғироқ кичик ойнаси
Кирувчи қўнғироқ энди бутун экранни қамраб олмайди, балки ишлаётган илова ёки ўйиннинг устида экраннинг юқори қисмида жойлашган кичик билдиришномада кўрсатилади. Android да телефон қўнғироқлари интерфейси худди шу тарзда амалга оширилади.
Браузер ва почта иловасини танлаш
Apple электрон почта билан ишлаш ва сайтлардан фойдаланишда стандарт қўлланиладиган иловаларни танлашга рухсат берди. Google ҳеч қачон браузер ва электрон почта иловаларини Android фойдаланувчиларига "тиқиштирмаган", Android да сиз ҳар доим учинчи томон иловаларидан тўлиқ ва ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишингиз мумкин.
Иловалар кутубхонаси
iPhone иш столининг (рабочий стол) ўнг томонида "Иловалар кутубхонаси" пайдо бўлди. Бу Android даги саралаш имкониятига эга ўрнатилган иловаларнинг рўйхати билан бир хил. Android фойдаланувчилари камдан-кам ҳолларда барча иловаларини иш столига жойлаштирадилар, асосан энг кўп ишлатиладиган иловалар у ердан ўрин эгаллаган.
"Тасвир устида тасвир" (картинка в картинке)
iOS 14 иш столида ёки бирон бир ишлаётган илова устида жойлашган кичкина сузувчи ойнада видеоларни кўришга имкон беради. Android да кўплаб иловалар аллақачон буни амалга ошира олишган (масалан, YouTube ва Telegram). ("Тасвир устида тасвир" режими нима?)
"Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режими
Энди iPhone, худди Android смартфонлари каби, экранни айлантириш орқали, "Безовта қилинмасин" режимига ўтиши мумкин. Ушбу режимда аксарият билдиришномалар ўчирилади. (Смартфондаги "Безовта қилинмасин" режими нима?)
Овозли териш
iOS 14 даги клавиатура матнни овоз билан ёзиш имкониятига эга бўлди. Android да бу имконият узоқ вақтдан бери мавжуд бўлиб, у ҳам клавиатура, ҳам учинчи томон иловаларида қўллаб-қувватланади. (Матнни овоз билан ёзиш илова ва хизматлари)
App Clips
App Clips - ўрнатмасдан (QR-код ёки NFC орқали) ишга тушадиган ва тез фойдаланадиган мини-иловалар, шундан сўнг улар смартфонда қолмайди. Бу тўрт йил олдин Google томонидан тақдим этилган Instant App технологиясининг тўғридан-тўғри клони.
#маълумот
@gsmgurus_FAQ
Post #834
6.74K