TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #392 7.55K
Смартфонда NFC нима учун керак?

Дўконлардаги контактсиз тўлов - бу NFC дан фойдаланишнинг энг машҳур усули. Aммо, аслида, ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган смартфон кўпроғига қодир.

Файлларни узатиш
Aгар сиз, масалан, яқин атрофдаги дўстингизнинг телефонига фотосуратни жўнатишингиз керак бўлса, у ҳолда алохида илова ёки мессенджердан фойдаланиш шарт эмас. NFC модулли замонавий Android смартфонлар Android Beam деб номланган қулай функцияга эга (баъзи смартфонларда ушбу имконият бошқача номланиши хам мумкин).

Иккала смартфонда ҳам NFC ва Android Beam ни ёқишингиз керак. Шундан сўнг, расмни галереяда очинг ва битта қурилмани бошқасига яқин олиб келинг (орқасини-орқасига). Файлни юбориш учун дарҳол экранда кўрсатма пайдо бўлади. Маълумот узатиш Bluetooth ёки Wi-F орқали амалга оширилади.
Худди шу тарзда, сиз очиқ веб-саҳифа манзилини, манзиллар китобидаги контактни, YouTube дан видеога ҳаволани ва бошқаларни улашишингиз мумкин.

Жамоат транспорти чипталарини тўлдириш
Кўпгина давлатлар жамоат транспортлари RFID ёрлиқлари билан чипталарга ўтдилар, сиз NFC га уланган телефон ёрдамида чипталарни ёзиб олишингиз мумкин. Ўзбекистонда ушбу тизим энди жорий қилиниши кутилмоқда ва хозирча Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида HUMO пул тўлов карталари орқалигина амалга ошириш йўлга қўйилган.

Созламаларни тезда ўзгартиринг
Бунинг учун NFC ёрлиқлари (метки) керак бўлади. Улар жуда арзон ва сиз уларни Интернетда буюртма қилишингиз мумкин.
Мисол учун автомобилингизда NFC ёрлиқни ўрнатиб, уни махсус иловалар (масалан Trigger) ёрдамида дастурлашингиз мумкин. Айтайлик автомобилга ўтиришингиз билан, Навигатор иловасини ёқиш, "громкая связь" режимига ўтиш ва ҳоказолар.

Wi-Fi паролини меҳмонлар билан баҳам кўринг
"Wi-Fi паролини ким билади ?!" - бу уйингизга мехмонлар келганидиги энг машҳур савол. Aгар сиз хавфсизликни қадрласангиз, у ҳолда бош ҳарфлар, кичик ҳарфлар, рақамлар, махсус белгилар билан паролни айтиб бериш қийин бўлиши мумкин. Бунинг ўрнига, коридорнинг бирон бир жойида тармоқ созламалари ёзилган NFC ёрлиқ ёпиштирилиши мумкин. Меҳмонларга смартфонларини NFC ёрлиққа яқинлаштириб тармоққа уланишлари мумкин бўлади.

Симсиз карнай ва наушникларни уланг
Bluetooth мукаммал технология бўлиб, у сизга юқори сифатли овозни симсиз узатиш имконини беради. Aммо карнай ёки минигарнитурани телефонга улаш жараёни ҳамма орзу қилган келажакка ўхшамайди. Қидирувни ёқинг, кутинг ва топилган қурилмаларнинг қайси бири эканлигини тахмин қилинг, бир нечта ПИН-кодларни териб кўринг. Aгар омадингиз келмаса, бир-икки марта уланиш хатосини олинг.

NFC билан, ҳамма нарса анча содда: биз акустикани уланиш режимига ўтказамиз (одатда бу қувват тугмасини ёки Bluetooth ни узоқ босиш орқали амалга оширилади) ва смартфонни яқинлаштирамиз. У дарҳол янги қурилмани улашни таклиф қилади - ва ҳаммаси тайёр.
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →