Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?
Смартфон экранидаги виджет ёрдамчи элемент бўлиб, сенсорли қурилмани бошқариш ва ундан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш имконини беради.
Турли хил функцияларга эга виджетлар мавжуд, масалан:
янгиликлар;
календарь;
соат;
об- ҳаво;
тирбандликлар;
экранни ўчириш;
FM радио;
қайдлар (заметки);
Виджетлар ички ёки бошқа иловалар билан ўрнатилиши мумкинлигини унутманг. Масалан, навигаторни ўрнатаётганда сиз виджетни топишингиз мумкин. Бунга мисол Yandex.Navigator.
Виджетларнинг ўзи иш столига ўрнатилмаган бўлади ва фойдаланувчи нимани ўрнатишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Ўрнатилган виджетларни кўриш учун иш столидаги бўш жойни босинг ва бир-икки секунд ушлаб туринг.
"Виджетлар" бўлими мавжуд бўлган меню пайдо бўлиши керак.
Виджетни ўрнатиш учун бармоғингиз билан устига босинг ва ушлаб туринг ва иш столига тортинг.
Сиз қайси виджетлардан фойдаланасиз? Бу ҳақида "Открыть комментарии" кнопкси орқали изоҳларизни ёзиб қолдиринг.
#маълумот
Post #635
6.89K