TGViewer
GSM GURUS F.A.Q GSM GURUS F.A.Q @gsmgurus_faq · 2.02K subscribers
Post #632 6.94K
​Android "буфер обмена" нима ва у қаерда жойлашган?

Буфер обмена (вақтинчалик хотира) - бу иловалар ёки бирор илованинг қисмлари ўртасида маълумотларни узатиш ёки нусхалаш учун мўлжалланган оралиқ маълумотлар омбори. Бунинг учун нусха олиш (копировать), кесиш (вырезать) ва қўйиш (вставить) операцияларидан фойдаланилади.

Бошқача қилиб айтганда, буфере обменада сиз бироз олдин кесиб олган ёки нусха олган маълумотлар мавжуд.
Мисол учун, айтайлик сиз бирон-бир сайтга кирдиз ва қуйида расмда кўрсатилган маълумотларнинг бир қисмидан нусха олдиз.

Расмда кўрсатилган маълумотларнинг нусхаси буфер обменада. Нима учун? Шу тарзда сиз, уларни буфер обменадан "олиб" ва бошқа жойга "қўйиш" тугмасини босиш орқали кўчиришингиз мумкин.

Буфер обменасиз буни амалга ошириб бўлмас эди.

Эътибор беринг, буфер обменада фақат сиз кесиб олган ёки нусха олган сўнгги маълумотлар мавжуд, аммо қўшимча иловалар ёрдамида бир вақтнинг ўзида бир нечта парчаларни сақлаш ҳам мумкин (Каналимизда Gboard клавиатурасида "буфер обмена" ҳақида маълумот бор).

Буфер обмена қаерда жойлашган?
Буфер обмена оператив хотирада жойлашган бўлиб, оператив хотира, бизга маълумки, турли маълумотларни, жумладан, дастур коди, оралиқ маълумотлар ва бошқаларни ўз ичига олган тизимнинг бир қисмидир.

Android смартфондаги буфер обменани тозалашнинг энг осон усули - бу бошқа маълумотларни нусхалаш ёки қурилмани ўчириб ёқиш. Буфер обмена томонидан ишлатиладиган хотира ҳажми шунчалик кичикки, уни тозалаб туришга зарурият йўқ.

#маълумот
More from @gsmgurus_faq
  1. Jan 9, 2023​Telegram Premium обунасини арзонроқ нархда тўлаш тугади Telegram Premium обунасини Google…
  2. Jan 9, 2023​Об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантиришларни билдиришномалар панелида қандай кўриш мумкин? О…
  3. Jan 6, 2023Post #1307
  4. Jan 6, 2023Post #1306
  5. Sep 16, 2022Post #1305
  6. Sep 16, 2022​Android дан кўчирилган iPhone 14 Pro смартфонининг Топ-5 "инновациялари" Ўтган ҳафта Appl…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →