7. Gboard клавиатурасида "вақтинчалик хотира" (буфер обмена).
Gboard да сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта матнни нусхалашингиз (копия) ва жойлаштиришингиз мумкин.
Смартфонларда ҳужжатлар билан ишлашда энг катта муаммолардан бири бу бир нечта матн парчаларини нусхалаш ва жойлаштиришнинг мумкин эмаслигидир. Сиз бу муаммони бошқа дастурларни ўрнатиш орқали ҳал қилишингиз мумкин, аммо бу функция клавиатурада бўлгани анча қулайроқ.
Gboard "вақтинчалик хотира" имкониятидан фойдаланиш учун клавиатуранинг юқори қисмидаги G белгисини босинг. Кейин қўшимча воситаларни очиш учун уч нуқта тугмасидан фойдаланинг. "Вақтинчалик хотира" бўлимида сиз охирги сақланган парчаларни кўрасиз.
Улардан исталганини бир марта босиш орқали матнингизга қўшишингиз мумкин. Aгар элементни бармоғингиз билан ушлаб турсангиз, қўшимча буйруқлар пайдо бўлади, улар ёрдамида танланган парчани ўчириб ташлашингиз ёки аксинча уни доимий фойдаланиш учун буферга ўрнатишингиз мумкин.
#Gboard
Post #285
4.93K


- 👍 1