Норасмий (кастом) прошивка нима ва унинг хусусиятлари.
Каналимизда кўп марталаб норасмий прошивкалар (тизим) ҳақида эслаб ўтганмиз, лекин ушбу турдаги прошивкалар ҳақида маълумот бермаган эканмиз.
Бугун норасмий прошивка нима, унинг афзаллик ва камчиликлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан қурилмага ўрнатилган тизим "расмий ёки сток прошивка" деб номланади.
Бир ёки бир нечта фойдаланувчилар томонидан ўзгартиришлар киритилган тизим "норасмий ёки кастом прошивка деб номланади. Маълумот учун: Xiaomi компаниясининг биринчи маҳсулоти ҳам Android смартфонлар учун норасмий прошивкалар бўлган.
Норасмий прошивка нима учун керак?
Қисқача жавоби: Тизим ташқи кўринишини ўзгартириш ва имкониятларини кенгайтириш, смартфонни ўзингизга мослаштириш, ишлаб чиқарувчи томонидан тизим янгиланиши тўхтатиб қўйилганда мустақил янгилаш ва ҳоказолар.
Норасмий прошивка афзалликлари:
- Аввало, бу расмий прошивкада мавжуд бўлмаган қўшимча имкониятлар. Масалан:
• Маълум бир давлат учун чиқарилган смартфонларни Global тизимига ўгириш ва қўшимча тиллар қўшиш;
• Смартфонни ўчириб ёққандан сўнг асосий паролни сўрамасдан, бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) ёрдамида экран блокини очиш;
• Google Camera (GCam) иловаси ишлаши учун керак бўладиган файлларнинг мавжудлиги, "вспышка" батарея қуввати кам бўлганда ҳам ишлаши;
• Қўнғироқларда овозни ёзиб олиш имконияти (Samsung Galaxy смартфонлари учун);
• Интернет тезлиги ва трафик сарфини ҳолат сатрида кўрсатилиши (Samsung Galaxy смартфонлари учун);
• Қўшимча овоз эквалайзерлари ёки кучайтиргичлар (Stereo Dual speaker);
• Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан ўрнатилган ва хотирани банд қилиб турган "кераксиз" иловаларнинг бўлмаслиги. (Bixby, Play Музыка ва Фильмы);
• Баъзи ҳолатларда тизимнинг нисбатан тезроқ ишлаши ва батарея қуввати кўпроққа етиши;
• Root ҳуқуқининг мавжудлиги.
Норасмий прошивка камчиликлари:
• Тизим (Android) янги версияларини автомат тарзда янгилай олмайсиз;
• Смартфонингизга берилган 1 йиллик кафолат (Гарантия) ҳуқуқидан махрум бўласиз;
• Прошивкани тажрибаси бўлмаган киши нотўғри ўрнатганда, смартфонингиз ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкин (мутахассис ёрдамида муаммони хал қилса бўлади);
• Синалмаган норасмий прошивка турли хил хатоликлар билан ишлаши мумкин.
#маълумот
Post #534
6.72K