Android да рут хуқуқи (ROOT права) нима учун керак бўлиши мумкин.
РУТ бу - қисқача айтганда система файллари ва папкаларига ўзгартириш киритиш хуқуқини олиш.
Нима учун керак:
- Смартфонингиз хотирасида бўш жой кам. Лекин Сизга керак бўлмаган, ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган жуда кўплаб программаларни ўчириш имконияти берилмаган. Шу холатда рут хуқуқи Сизга шундай имкониятни беради.
- Тўлиқ системани (логин ва пароллари билан) ва алохида программа ва ўйинларни тўлиқ ишлаб турган холида захира нусхасини (резервная копия) олиш
- Операцион тизимни тезлаштириш ва батарея кўпроққа етиш муддатини яхшилаш (фақат тажрибаси борлар учун)
- Ўйинларга қўшимча жон ва ресурслар олиш, рекламалардан холос бўлиш, қўнғироқларни ёзиб олиш, ўчириб юборилган маълумотларни тиклаш, смарфонга ўзбек ёки рус тили қўшиш, WI-FI паролларини бузиш ва бошқалар.
РУТ нинг салбий томони:
- Операцион тизим янги версияларини автомат тарзда янгилай олмайсиз.
- Смартфонингизга берилган Кафолати (Гарантия) хуқуқидан махрум бўласиз.
- Системага нотўғри ўзгартириш киритиш, смартфонингиз ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкин (Фақат прошивка билан, муаммони хал қилса бўлади).
Post #123
6.71K
- 👍 7