TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.6K
Links
36.8K

Showing posts older than #68592 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #68591 64.4K
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Молия вазирлиги Эроннинг барча авиакомпаниялари фаолияти дунё бўйлаб тўхтатилишини маълум қилди

23-сентябрдан эътиборан Эроннинг барча авиакомпаниялари бутун дунё бўйлаб ўз ишини тўхтатади, деди Скотт Бессент бугун. Вазир Эрон самолётларига хизмат кўрсатадиган халқаро аэропортлар АҚШ банк тизимидан тўлиқ узиб қўйилишини айтди.

Эндиликда хорижий операторлар долларда ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш хавфи туфайли Ислом Республикаси самолётларига ёнилғи қуёлмайди, қўниш жойларини ажратолмайди ва йўловчи чипталарини сотолмайди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 748
  • 🤬 499
  • ❤ 68
  • 😡 43
  • 👍 24
  • 🤔 15
  • 🔥 3
Post #68590 68.8K
🇾🇪🇸🇦 Саудия Арабистони разведка маьлумотларига ҳутийлар "мусулмонларни валиаҳд шаҳзода бин Салмон ҳукмронлигидан озод қилиш" учун Макка ва Мадинага юриш бошлашлари мумкин.

Ироқ оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонига Ансоруллоҳ ва бошқа қаршилик фронтларининг қўшма ҳужуми ҳақида хавотир билдирмоқда. Разведка шарлари аллақачон Ироқ-Саудия чегараси бўйлаб жойлаштирилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 586
  • ❤ 92
  • 👎 57
  • 😁 27
  • 🔥 22
  • 😡 16
  • 🗿 7
Post #68589 69.4K
🇺🇸 Аввалроқ Трамп CNN, Politico ва MSNOW нашрларини “доимий сохта янгиликлар” тарқатишда айблаб, Оқ уйдан чиқариб юборганди.

Ушбу оммавий ахборот воситалари вакилларига АҚШ президенти қароргоҳига кириш тақиқланди. Бунга жавобан, Оқ уйга кириши тақиқланган учта ОАВ Трамп ва унинг маъмуриятини судга берди

АҚШнинг CNN, Politico ва MS NOW нашрлари президент Доналд Трамп ҳамда унинг маъмуриятидаги уч амалдор устидан судга мурожаат қилди. Оммавий ахборот воситалари ўз журналистларининг Оқ уйга кириш ҳуқуқини тиклашни талаб қилмоқда.

Нашрлар Вашингтондаги АҚШ федерал округ судидан Трамп маъмуриятининг бу ҳаракатларини зудлик билан Конституцияга зид деб топиш ва бундай ҳаракатларнинг давом этишини тақиқлашни сўради.

Трамп CNN, MS NOW ва Politico журналистларини Оқ уйга киритишни таъқиқлагач, АҚШнинг энг йирик телетармоқлари бирдамлик сифатида президент тадбирларини ёритишдан бош тортди

CNN билан биргаликда Оқ уйнинг телевизион пулига кирувчи Қўшма Штатларнинг тўртта энг йирик телетармоғи Оқ уйда фаолият юритиши рухсат этилмаган телеканалнинг суратга олиш гуруҳини ўрнини алмаштиришдан бош тортди.

"Жамоатчилик ўз ҳукумати ҳақида аниқ ва мустақил маълумот олишдан ўта манфаатдор. Ҳеч қайси маъмурият янгиликлар ташкилоти фаолиятини фақатгина унинг репортажлари ёқмагани учунгина чекламаслиги керак. Бизнинг қароримиз шуни англатадики, умумий телевизион пул Трамп иштирокидаги четлатилган журналистлар ишлаши кўзда тутилган тадбирларни ёритмайди", дейилади АBC, CBS, NBC, Fox News ва CNN'нинг қўшма баёнотида.


Батафсил Gorizontда...
  • 👍 589
  • ❤ 116
  • 👏 67
  • 🤣 55
  • 🔥 5
  • 🤬 5
  • 👎 3
Post #68588 69K
Gorizont 🇺🇸🇷🇺🇺🇦🇮🇷 Россия аллақачон Украинанинг иттифоқчиларига ҳужум қилган. Улар Украина иттифоқчиларига тахминан беш йилдан бери ҳужум қилиб келишмоқда. Менимча, ҳамма бунга қўшилади - Трамп Европа ҳақида. Трампнинг бошқа баёнотлари: - Трампнинг айтишича, унинг…
🇺🇸 Трампга қарши янги уруш бошланди: Энди Трампнинг нутқини ҳеч ким эшитмайди. АҚШнинг йирик телеканаллари уни бойкот қилди.

Бунга Оқ уйнинг CNN, MSNBC ва Politico мухбирларини киритмаслик ҳақидаги қарори сабаб бўлди. Бошқа телеканаллар (ABC, CBS, NBC ва ҳатто консерватив қарашдаги Fox News) ҳамкасблари билан бирдамлик кўрсатиб, воқеаларни ёритишни биргаликда тўхтатиб туришди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 1.2K
  • 😁 139
  • ❤ 82
  • 👏 58
  • 🔥 8
  • 👌 5
  • 🤬 4
Post #68587 71K
🇷🇺🇺🇦🇺🇿 “Чўнтагимга героин солиб қўйишди” – Самарқандда Россия армиясига ёлланган йигит суд залидан қамоққа олинди
 
Каттақўрғонлик 27 ёшли йигит ишлаш мақсадида Россияга бориб, наркожиноятда айбланган. Аммо у судда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланмаганини, чўнтагига героин солиб қўйиб, кейин гўёки унидан гиёҳванд модда топилгани каби ҳужжат қилишганини айтган.
 
“12 йилга қамашди. Икки ой давом этган қийноқлардан сўнг айбловни тасдиқлашга мажбур бўлдим. Сўнгра Украинага қарши урушда қатнашсам Россия фуқаролигини беришларини ва жазодан озод қилишларини айтишди”, деган йигит.

Урушда Украина ҳарбийларининг дрон орқали ҳужумидан оғир яралган йигит ҳарбий госпиталга тушган. Сўнгра у ердан қочиб, Ўзбекистонга қайтган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😢 667
  • 🤬 231
  • ❤ 116
  • 🤣 30
  • 👍 21
  • 👏 21
  • 😡 12
Post #68586 67.1K
🇷🇺🇺🇦 Агар Украина қишдан омон чиқолмаса, якунда урушда мағлуб бўлади — Bloomberg

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 197
  • 👏 125
  • 🤣 62
  • 👎 53
  • 😢 31
  • 🤔 14
  • 🔥 12
Post #68585 72.7K
🇺🇸 Сунъий интеллект (СИ) пойгасида ким ғалаба қозонса, ҳаммасини қўлга киритади. Мен унинг ривожланишига тўсқинлик қилиш ниятида эмасман — Трамп.

"Ҳозирда биз Хитой ва бошқа барча давлатлардан олдиндамиз ва бу устунликни сақлаб қолиш ниятидаман. Сунъий интеллект саноат инқилоби ёки ҳатто интернетдан ҳам улканроқ аҳамиятга эга бўлади. Биз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз, аммо мен сунъий интеллект ва суперинтеллект ривожланишини фаол қўллаб-қувватлайман", — деб ёзди АҚШ Президенти.

Давлатлар ўртасидаги сунъий интеллект бўйича пойга кўз ўнгимизда авж олмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 358
  • ❤ 67
  • 😁 37
  • 😡 17
  • 🤔 15
  • 💯 12
  • 🗿 7
Post #68584 78.1K
🇮🇷 Эронда қийинчиликлар олдида ожиз қолган эркак бошига лой суваб чиқиш қилди:

“Бошимни лойга белайман – қашшоқлик, қимматчилик ва ҳаёт қийинчиликлари остида эзилаётган одамлар учун. Бошимни лойга белайман – фарзандларига қандай қилиб нон топиб беришни билмаётган оналар учун. Бошимни лойга белайман оиласининг энг оддий эҳтиёжларини ҳам қондира олмаётган, турмуш ўртоғи ва фарзандлари қаршисида чорасиз қолган оталар учун. Бошимни лойга белайман – ишсизлар, ишчилар ва ҳар куни янада қашшоқлашаётган нафақахўрлар учун. Бошимни лойга белайман – умидини йўқотган ва келажагини кўра олмаётган ёшлар учун.”


Батафсил Gorizontда...
  • 😢 1.2K
  • 👎 233
  • 🤬 42
  • 🤯 28
  • 😱 14
  • 😨 11
  • 😡 11
Post #68583 81.6K
🇧🇷 Амазонка ўрмонларида ташқи дунё билан алоқаси бўлмаган қабила ҳаводан тасвирга олинди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 678
  • 🤯 144
  • 😱 63
  • ❤ 56
  • 🔥 22
  • 😁 15
  • 😡 2
Post #68582 74.5K
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Афсуски, Россия Украина билан уруш туфайли нефтни қайта ишлаш саноати устидан назоратни йўқотди - Трамп

"Украина билан бу бемаъни ва чексиз уруш тугаши керак. Бутун дунё ҳар ой 25 000 киши, асосан аскарлар ҳалок бўлишидан азият чекмоқда. Қандай шармандалик!" деб ёзган у.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 487
  • 👍 160
  • ❤ 46
  • 👎 29
  • 😡 20
  • 💯 17
  • 😁 6
Post #68581 75.6K
🇷🇺🇺🇿 Wildberries Тошкент яқинида катта омбор қурмоқчи

Зангиота туманининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудидан компанияга 67,3 гектар ер ажратилган. Ер 25 йилга ижарага берилган, ижара қиймати 5 млн доллар.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 669
  • 👎 267
  • 🤣 82
  • ❤ 40
  • 🤔 12
  • 😁 10
  • 🔥 6
Post #68580 89.4K
Олимлар онг пайдо бўлиш хавфи сабабли сичқон устидаги тажрибани якунлади

Олимлар сичқон миясига одам нейронларини кўчириб ўтказди. Уч ой ичида сичқон миясининг 90 фоизи инсон ҳужайраларига айланган. Тажриба зудлик билан тўхтатилди ва кемирувчи йўқ қилинди — унда одам онги ва фикрлаш аломатлари пайдо бўлиш хавфи юзага келганди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 762
  • 🤯 289
  • ❤ 57
  • 👍 56
  • 👎 38
  • 😁 22
  • 🍾 6
Post #68579 83.4K
🇺🇸 Жанговар робот блогернинг қўлини синдирди

Блогер Фрэнки Лапенна Сан-Францискодаги кўргазмали жангда одамсимон роботга қарши рингга чиқди. Аммо темир рақибдан бир нечта оғир зарба қабул қилиб олди, ҳимоя жилети ҳам ёрдам бермади — натижада блогернинг қўли синди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 269
  • 😱 129
  • 🤬 103
  • ❤ 66
  • 👍 33
  • 🤣 23
  • 🔥 4
Post #68578 73.1K
🇷🇺🇺🇦 2004-йилда Путин украин тилини жуда ёқтиришини айтган ва Шевченконинг сўзларини украин тилида тўғри талаффуз билан келтирган.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 247
  • 😁 156
  • ❤ 27
  • 🤔 15
  • 😡 12
  • 🗿 7
  • 🔥 5
Post #68577 71.4K
Дунё бўйича компьютер фанини ўрганаётганлар сони кескин камайди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤔 187
  • 🤣 55
  • 👍 51
  • ❤ 9
  • 🤯 8
  • 💯 2
Post #68576 72.6K
🇺🇸 АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Boeing C-17A Globemaster III оғир транспорт самолёти Гибралтар аэропортидан парвоз қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤬 296
  • 👎 64
  • ❤ 50
  • 👍 29
  • 🤔 9
  • 👌 8
  • 🔥 7
Post #68575 69K
🇫🇮🇺🇸 Финляндия Қўшма Штатлардан буюртма қилинган F-35A Lightning II бешинчи авлод қирувчи самолётларининг биринчи партиясини қабул қилди.

Улар Россия билан чегарадош Лапландияда жойлаштирилади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 248
  • 👍 108
  • ❤ 93
  • 🤣 25
  • 🔥 19
  • 🤔 7
  • 👌 3
Post #68574 72K
🇧🇷 Ўғлини ўлдириш режасини ChatGPT’га ёзган ота ҳибсга олинди

Бразилияда 36 ёшли фермер саккиз ёшли ўғлини ўлдиришни режалаштирганликда гумонланмоқда. Терговга кўра, у алимент тўлашдан қутулмоқчи бўлган. OpenAI ёзишмалар ҳақида АҚШ ФҚБсини хабардор қилган. Маълумот Бразилия полициясига етказилиб, эркак режалаштирилган ҳужумдан бир кун олдин — 19 июнда ушланган.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 373
  • 👍 135
  • 🤬 76
  • ❤ 59
  • 😱 31
  • 🤔 12
  • 👏 7
Post #68572 73.6K
Gorizont 🇷🇺 "Ягона Россия" партияси Россия Давлат Думасига сайловларда ғалаба қозонди. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺 Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари сайловида 99,85 фоиз овоз билан яна ғалаба қозонди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 837
  • 🤣 781
  • 👍 228
  • 👎 83
  • ❤ 33
  • 👏 22
  • 🤔 16
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →