TGViewer
Channel Public Channel
Gorizont

Gorizont

@gorizont_uz

Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦


Админ: @bavariyFC
Subscribers
162K
Photos
24.5K
Videos
27.6K
Links
36.8K

Showing posts older than #68572 · Back to latest

Older Posts 17 shown
Post #68571 73.5K
🇮🇹 Италия мактабларда бурқа ва ниқобни тақиқлайди, синфларда чет эллик ўқувчилар сонига чеклов киритади

“Биз учун Италияга келган ва бу ерда ўз келажагини қурмоқчи бўлган ҳар бир киши тилимизни ўрганиши, маданиятимизни тушуниши ва қоидаларимизни ҳурмат қилиши керак”, деди бош вазир Жоржа Мелони.

Батафсил Gorizontда...
  • 👎 756
  • 👍 190
  • 🤬 155
  • ❤ 51
  • 🤣 19
  • 💯 10
  • 🔥 4
Post #68569 79.6K
Gorizont Польша Россиядан хавф ҳақида огоҳлантирди.
🇵🇱🇷🇺🇺🇦 Россия НАТО чегарасидан атиги 4 км узоқликдаги ҳудудга баллистик ракета билан зарба берди. Видеода Полша ва НАТО генералларининг бунга реакцияси тасвирланган.

17-сентябрь куни эрталаб Украина ғарбидаги ҳаво ҳужумлари пайтида Полша чегарасига яқин жойда кучли портлаш содир бўлди. Радарлар Полша томон ҳаракатланаётган юқори тезликдаги объектни (тахминан реактив двигателли учувчисиз учиш аппарати) аниқлади. Уни тўхтатиш учун қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди. Объект чегарадан 4 км узоқликда қулади.

TVP Info телеканали камералари Сейм хавфсизлик сессияси пайтида генераллар шошилинч равишда мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчикка маълумот топшириб, уни палатадан кузатиб қўйган пайтни суратга олди.


Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 458
  • ❤ 86
  • 👏 54
  • 🤔 27
  • 🔥 15
  • 😁 12
  • 🗿 11
Post #68568 82K
🇷🇺 НАТО–Россия қарама-қаршилиги: сўнгги ҳафтада нималар бўлди?

🇵🇱 Польша Россиядан хавф ҳақида огоҳлантирди. Бош вазир Дональд Туск Россия НАТО давлатлари ҳудудига дрон ёки ракета киритилишига олиб келиши мумкин бўлган «гибрид ҳужумлар»га тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, мақсад НАТОнинг жавоб бериш иродасини заифлаштириш бўлиши мумкин. Туск бу баёнотни НАТО, Украина ва АҚШ разведка маълумотларига таяниб берганини айтди.

🇱🇹 Литвада НАТО қирувчиси дронни уриб туширди. 15 сентябрь куни Италиянинг НАТО миссиясидаги қирувчиси Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни йўқ қилди. Литва расмийлари дрон Беларусь томонидан киргани ва унда портловчи қурилма бўлган бўлиши мумкинлигини айтди; Италия мудофаа вазири эса уни эҳтимол Россия дрони деб баҳолади. Ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.

🚢 Балтикада ҳам кескинлик ошди. 14 сентябрь куни Россия ҳарбий кемаси Дания ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолётига икки марта сигнал ракетасини отган. Дания буни қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат деб атади. НАТО эса сўнгги ойларда ҳаво ҳудуди бузилиши, дронлар ва гибрид ҳаракатлар кўпайганини таъкидламоқда.

🛡 Европа мудофаага тайёргарликни кучайтирмоқда. НАТО ҳаво ҳимоясини оддий «ҳаво патрули»дан дрон, ракета, кибер ва бошқа таҳдидларни қамраб олувчи кўп қатламли тизимга ўзгартирмоқда. Германия Литвада доимий бронетехника бригадасини жойлаштиришни кучайтирмоқда, НАТО эса Шарқий қанотда кучларни тез ҳаракатлантириш ва инфратузилмани ҳимоя қилишга урғу беряпти.

🇪🇺 Европа Россияга нисбат берилаётган диверсия, киберҳужум, ёқишлар, дронлар ва дезинформация ҳолатларидан хавотир билдирмоқда. ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳатто НАТОнинг 4-моддасига ўхшаш, ҳарбий уруш даражасига етмаган гибрид ҳужумларга жамоавий жавоб бериш механизмини таклиф қилди. Россия эса Европа давлатларининг бундай айбловларини рад этиб келмоқда.

🇩🇪🇫🇷 Германия, Буюк Британия, Литва каби давлатлар урушга тайёргарлик кўрмоқда. Аҳолини озиқ-овқат жамлашга, шифохоналарни ярадорларни қабул қилишга тайёрламоқда. Франция президенти Макрон эса "Сўнгги ҳафталарда Россиянинг Франция ва Европага қарши гибрид таҳдиди кучайди. Ёз бошидан бери Россия Европа манфаатларига қарши ҳужумларини икки баравар оширди" деб баёнот берди.

Ҳозирча НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри уруш бошлангани йўқ. Аммо сўнгги ҳафтада ҳаво ҳудудига киришлар, дронларни уриб тушириш, Балтикадаги инцидентлар, диверсиядан хавотир ва ҳарбий тайёргарликнинг кучайиши қарама-қаршиликнинг тобора хавфлироқ тус олаётганини кўрсатмоқда. Европа давлатлари айниқса «ҳарбий урушдан олдинги гибрид босим» сценарийига жиддий тайёргарлик кўряпти.


Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 145
  • 🔥 113
  • 😁 84
  • 😱 22
  • 💯 18
  • 🕊 15
  • 👍 12
Post #68565 76.7K
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг Запорожьега зарбаси оқибатида савдо маркази ва Запорожье миллий университетининг энг қадимий биноси зарарланди

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 309
  • 👎 129
  • 🤬 69
  • ❤ 68
  • 😢 14
  • 😱 11
  • 😁 10
Post #68564 70.3K
Gorizont 🇩🇪 Мерц сайлов натижаларини «ҳалокат» деб атади Германиянинг Мекленбург - Олд Померания федерал ери ва Берлин шаҳрида ўтказилган сайловлар канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги Христиан-демократик иттифоқ учун кутилганидан ҳам оғир якунланди. Германия канцлери…
🇩🇪 АфД Германиянинг янги халқ партиясига айланди - Вайдел.

"Биз Христиан Демократик Иттифоқини ортда қолдирдик ва халқ сиёсатда ўзгаришни хоҳлайди. Заиф канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги заиф Христиан Демократик Иттифоқи партияси шу руҳда давом эта олмайди" - деди АфД етакчиси.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 616
  • ❤ 73
  • 🤬 52
  • 🔥 19
  • 🤣 16
  • 💯 13
  • 🤔 10
Post #68563 66.4K
Gorizont 🇩🇪 АфД Украинага ёрдамни қисқартириш ва Россия билан алоқаларни яхшилашни ваъда қилмоқда ва шу ваъдалар орқали овоз йиғяпти - немис экспертлари АфД ютган иккала минтақа ҳам собиқ СССР таьсирида бўлган шарқий Германия ҳудудлари ҳисобланади. Батафсил Gorizontда...
🇩🇪 Мерц сайлов натижаларини «ҳалокат» деб атади

Германиянинг Мекленбург - Олд Померания федерал ери ва Берлин шаҳрида ўтказилган сайловлар канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги Христиан-демократик иттифоқ учун кутилганидан ҳам оғир якунланди. Германия канцлери ва Христиан-демократик иттифоқ раҳбари Фридрих Мерц 20-сентябрь куни Мекленбург - Олд Померания ҳамда Берлинда ўтказилган сайловлар натижасини «ҳалокат» деб атади.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 309
  • 🤣 216
  • 👍 63
  • ❤ 60
  • 😢 7
  • 🔥 3
  • 🤔 3
Post #68562 64.5K
Gorizont 🇩🇪 Германияда ўнг қанот Германия учун альтернатива (АфД) партияси яна бир ҳудудда ғалаба қозонди. Германия учун муқобил (АфД) партияси Мекленбург - Олд Померания штати ассамблеяси сайловларида 37% овоз билан ғалаба қозонди ва 35,5% овоз олган Социал-демократик…
🇩🇪 АфД Украинага ёрдамни қисқартириш ва Россия билан алоқаларни яхшилашни ваъда қилмоқда ва шу ваъдалар орқали овоз йиғяпти - немис экспертлари

АфД ютган иккала минтақа ҳам собиқ СССР таьсирида бўлган шарқий Германия ҳудудлари ҳисобланади.

Батафсил Gorizontда...
  • 💯 525
  • 👍 252
  • 🤬 65
  • ❤ 43
  • 😁 43
  • 👎 25
  • 🔥 9
Post #68560 63.5K
🇺🇦🇷🇺 Россия Киев вилоятидаги Эко-Маркет омборларига ҳужум қилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 358
  • 👎 125
  • ❤ 35
  • 😡 19
  • 🤣 17
  • 🔥 12
  • 😢 11
Post #68559 65.2K
Gorizont 🇩🇪 Германияда ўнг қанот Германия учун альтернатива (АфД) партияси 1945-йилдан бери биринчи марта мамлакатнинг федерал штатларидан бирида ҳокимият тепасига келиши мумкин. Партиянинг минтақавий сайловлардаги муваффақияти тарихий воқеа бўлди ва кенг муҳокамаларга…
🇩🇪 Германияда ўнг қанот Германия учун альтернатива (АфД) партияси яна бир ҳудудда ғалаба қозонди.

Германия учун муқобил (АфД) партияси Мекленбург - Олд Померания штати ассамблеяси сайловларида 37% овоз билан ғалаба қозонди ва 35,5% овоз олган Социал-демократик партияни (СПД) ортда қолдирди.

Канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги Христиан Демократик Иттифоқи (CДУ) Иккинчи Жаҳон урушидан бери Германияда ўтказилган минтақавий ва федерал сайловларда энг ёмон натижани қайд этди, атиги 5,5% овоз олди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🔥 198
  • 👍 141
  • ❤ 73
  • 👎 22
  • 🤔 13
  • 😢 4
  • 👌 3
Post #68558 76.3K
🇺🇸 Starlink Mobile дунё бўйлаб ишга туширишга тайёрланмоқда - АҚШ Федерал алоқа комиссияси

Бироқ айрим мамлакатларда хизматни ишга тушириш учун маҳаллий регуляторларнинг рухсати талаб этилади. Янги авлод Starlink Mobile хизмати қўнғироқлар ва 150 Мбит/с гача тезликдаги интернетни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 375
  • 🤔 70
  • 👎 64
  • ❤ 56
  • 😡 12
  • 🔥 3
  • 🕊 2
Post #68557 71.8K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси Украина дронини уриб тушириш вақтида носозлик сабаб Москва вилоятидаги кўп қаватли бинога урилди. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг MICH-2000 камикадзе дрони Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига келиб урилган лаҳза.

Уни Россия ҳаво мудофаа тизими уриб тушира олмади.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 390
  • 👎 164
  • ❤ 94
  • 🤣 29
  • 👏 17
  • 🤔 14
  • 😨 12
Post #68556 73.6K
🇷🇺 "Ягона Россия" партияси Россия Давлат Думасига сайловларда ғалаба қозонди.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 425
  • 🤣 279
  • 👍 160
  • ❤ 37
  • 🗿 13
  • 🤯 10
  • 🔥 8
Post #68555 79K
🇺🇿 Ўзбекистон қиз билан танишиш қийин бўлган давлатлар қаторига киритилди

30 давлатлик рўйхатда Ўзбекистон 7-ўринда.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 996
  • 👍 309
  • ❤ 70
  • 🔥 37
  • 😁 27
  • 🤔 24
  • 🤬 23
Post #68554 74K
Ижтимоий тармоқларда 150 дақиқа, ундан ортиғи — депрессия...

АҚШнинг Цинциннати ҳамда Шимоли-Ғарбий университетлари тадқиқотчилари 11 йил давомида катталар ўртасида ўтказилган 183 мингта сўровномани ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда кунига камида 150 дақиқа ёки 2,5 соат вақт ўтказадиган одамларда депрессия белгилари тез-тез кузатилган.

Ижтимоий тармоқлардаги вақт иш, таълим, видеоўйинлар, телевизор ёки интернетдаги оддий қидирувга (серфинг) қараганда анча муҳимроқ омил бўлиб чиқди.

Шу билан бирга, олимлар айнан боғлиқлик ҳақида гапиришмоқда: тадқиқот ижтимоий тармоқлар тўғридан-тўғри депрессияни келтириб чиқаришини исботламайди.

Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 86
  • 🔥 55
  • 👍 13
  • 💯 8
  • 🤔 5
  • 😢 2
  • 🤣 1
Post #68553 73.4K
🇷🇺 Ўрмонда қўрқинчли кино кўрган қиз шифохонага боришига тўғри келди

Тарқалган хабарга кўра, Москва вилоятида бир жуфтлик тунда ўрмонда қўрқинчли фильм кўришга қарор қилган. Томоша пайтида қиз қаттиқ қўрқиб, кўкрагида кучли оғриқ сезган. Уни шифохонага олиб боришган.

Батафсил Gorizontда...
  • 😁 297
  • 🤣 157
  • ❤ 57
  • 😱 33
  • 🗿 11
  • 👍 9
  • 👌 2
Post #68552 79.6K
🇨🇳 Хитойда пестицидлардан фойдаланмасдан бегона ўтларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун камералар, сунъий интеллект ва лазерлар билан жиҳозланган машиналар далаларга жойлаштирилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 👍 551
  • ❤ 75
  • 🔥 26
  • 👎 19
  • 👏 18
  • 🤔 15
  • 💯 6
Post #68548 72.4K
🇷🇺🇺🇦 Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси Украина дронини уриб тушириш вақтида носозлик сабаб Москва вилоятидаги кўп қаватли бинога урилди.

Батафсил Gorizontда...
  • 🤣 342
  • 👎 116
  • 👍 84
  • ❤ 61
  • 😨 24
  • 🤔 13
  • 👌 5
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →