TGViewer
Globus24 | Расмий канал Globus24 | Расмий канал @globus24uz · 3.38K subscribers
Post #17842 2.85K
«Энергетика соҳасида энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ» — Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган мулоқотда энергетика соҳасида эришилган ютуқлар билан бирга, ҳали ҳал этилмаган муаммолар ҳам кўплигини тан олди.

Шу сабабли давлат раҳбари инвесторлар билан барча масалаларни очиқ муҳокама қилиб олишга қарор қилганини маълум қилди.

«Бугун биронта муаммо қолмаслиги керак. Ҳамма масалани ҳал қилишимиз зарур. Ютуғимиз бор, лекин камчилигимиз ҳам жуда кўп. Шунинг учун энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деган президент.

Мирзиёев энергетикадаги электр ишлаб чиқариш қувватлари ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқлари ўртасидаги номутаносиблик соҳадаги муҳим муаммолардан бири эканига эътибор қаратган. Бунга мисол тариқасида эса Фарғона, Андижон ва Наманганда электрга бўлган талабнинг бир қисми бошқа ҳудудлар ҳисобидан қопланиб келинаётганини айтган.

«Агар янги саноат корхоналари ишга тушиши билан тармоқларга юклама янада ортади. 2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган», — деган Мирзиёев.

Ана шундай режалар орасида — Ўзбекистон электр энергиясини Европа бозорига чиқариш ҳам борлиги қайд этилди.

Бунинг учун Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий денгизи орқали «яшил» энергияни Европага етказиб бериш лойиҳаси муҳокама қилинган ва музокаралар амалий босқичга ўтган. Афғонистон ва Жанубий Осиё ҳам келгусидаги истиқболли экспорт йўналишлари сифатида кўрилмоқда.

«Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ бўлиши керак, аён бўлиши керак, шаффоф бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

👉Каналга уланиш👈
  • 👍 15
More from @globus24uz
  1. Oct 16, 2026Iphone 18 лар денгизга сочилиб кетди Ҳормуз бўғозида йирик контейнер кемаси денгиз минасиг…
  2. Oct 16, 2026Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи доирасида мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдўғон би…
  3. Oct 16, 2026Москва аэропортларида 423 та рейс кечикди: йўловчилар полда ухламоқда Москва аэропортларид…
  4. Oct 16, 2026Наҳот шу гаплар рост бўлса?! Эҳтимол, обуначи йиғиш учун ҳазил қилгандир. Нима ҳам дердик,…
  5. Oct 16, 2026Фирибгар қидирилмоқда! Денисенко Максим Александрович, 2006 йилда Тошкент вилоятида туғилг…
  6. Oct 16, 2026Сурхондарёда энотуризм ва миллий таомлар фестивали ўтказилмоқда. Унда вилоят ҳокими қатнаш…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →