Москва аэропортларида 423 та рейс кечикди: йўловчилар полда ухламоқда
Москва аэропортларида дрон ҳужуми хавфи сабаб юзлаб рейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди.
Бир сутка давомида Шереметьево аэропортида 109 та рейс бекор қилиниб, 220 таси кечиктирилган. Внуковода 109 та рейс бекор қилиниб, 202 таси кечиккан. Домодедовода эса 4 та рейс бекор қилиниб, 55 таси кечиктирилган.
Парвозларга қўйилган чекловлар эрталаб соат 05:00 да олиб ташланганига қарамай, айрим йўловчилар ҳануз учишни кутаётгани айтилмоқда. Баъзилари 13 соатдан кўпроқ вақт аэропортда қолиб кетган.
Улар чемоданлари, кийимлари устида ёки рўйхатдан ўтиш жойлари ёнидаги полда ухлашга мажбур бўлмоқда.
👉Каналга уланиш👈
Post #17853
2.74K





- 😢 18