TGViewer
Globus24 | Расмий канал Globus24 | Расмий канал @globus24uz · 3.38K subscribers
Post #17833 3.04K
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари энергетикани тараққиётнинг юраги деб атаб, барқарор энергия таъминоти тадбиркорлар сармояси ва одамларнинг эртанги кунга ишончи учун муҳимлигини таъкидлади.

Ўн йил аввал соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш, эскирган қувватларни янгилаш ва ўсиб бораётган талабни қоплаш вазифалари белгилаб олинган эди. Бунинг учун энергетика бозори хусусий сармояга очилди, давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилди. Ўтган даврда соҳага 35 миллиард доллар инвестиция киритилди, ҳамкор давлатлар сони 2-3 тадан 10 тадан ортиққа етди.

Қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳисобига қайта тикланувчи энергиянинг жами генерациядаги улуши 31 фоизга кўтарилди. “Яшил” қувватлар 11,1 гигаваттни ташкил этмоқда. Аҳоли жон бошига электр энергияси ишлаб чиқариш 28 фоизга ошиб, 2 минг 300 киловатт-соатга етди.

Бугун умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Улар доирасида 3 минг мегаватт генерация ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади.

👉Каналга уланиш👈
  • 👍 22
More from @globus24uz
  1. Oct 16, 2026Хитойлик куёв тўй куни келин берган совғани кўриб йиғлаб юборди Хитойда бир келин тўй маро…
  2. Oct 16, 2026Саида Мирзиёева ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгашига раҳбарлик қилади Презид…
  3. Oct 16, 2026Наҳот оддий таксичиликни ҳам эплай олмасак! Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Хитой ко…
  4. Oct 16, 2026“Барча электр станция, тармоқ ва сақлаш тизимлари бир танадек ишлаши зарур” — Шавкат Мирзи…
  5. Oct 16, 2026Суюлтирилган газ етказиб беришда давлат монополияси тугатилади Президент Шавкат Мирзиёев и…
  6. Oct 16, 2026«Энергетика соҳасида энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ» — Мирзиёев Президент Шавкат Мирзиёев…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →