TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.4K subscribers
Post #44369 3.12K
🇯🇵 Японияда 9,9 магнитудали зилзила ҳақида хато огоҳлантириш берилди

Кеча Япония Метеорология агентлиги Курил ороллари ҳудудида 9,9 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида шошилинч огоҳлантириш берди. Агар бундай зилзила ҳақиқатдан содир бўлганида, у асбоблар билан қайд этилган тарихдаги энг кучли зилзиладан ҳам юқори бўлар эди.

Огоҳлантириш Хоккайдодан марказий Япониягача бўлган ҳудудларга юборилди. Телефонлар ва жамоат огоҳлантириш тизимларида сигналлар ишга тушди. Бироқ 8 дақиқадан кейин огоҳлантириш бекор қилинди.

Аслида Россиянинг Камчатка яримороли яқинида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлган. Япония агентлиги уни автоматик ҳисоблаш тизими орқали нотўғри аниқлаб, зилзила кучини 9,9 деб ортиқча баҳолаган. Хатонинг аниқ сабаби ҳозирча текширилмоқда.

Японияда амалда қайд этилган энг кучли силкиниш Хакодате шаҳрида атиги 1 баллни ташкил қилган. Цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган. nippon.com

@Geointriga_uz
  • 👍 4
  • ❤ 1
  • 😁 1
  • 😱 1
  • 🤣 1
More from @geointriga_uz
  1. Oct 17, 2026🇵🇸 Расман тасдиқланмаган тасвирларга кўра Ғазони «Ривьера»га айлантириш режаси Рафаҳдан…
  2. Oct 17, 2026🇬🇧 Британияда 1,3 тоннадан оғир улкан ошқовоқ етиштирилди Хэмпшир графлигидан 65 ёшли Иэ…
  3. Oct 17, 2026🇪🇬 Ас-Сиси Конституцияни ўзига мослаш истаги йўқлигини даъво қилди: 2030 йилда президент…
  4. Oct 17, 2026🇷🇺 Москва аэропортларига ҳужум хавфи фонида йўловчилар Шереметеводан учиб кетиш учун ибо…
  5. Oct 17, 2026🇪🇬 Ас-Сиси Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш чораларини маъқуллаш учун парламентни шошилин…
  6. Oct 17, 2026🇬🇧 The Times: НАТО Украинада урушдан кейинги даврда қўшинларни жойлаштиришни машқ қилади…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →