TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.4K subscribers
Post #44365 8.48K
🇬🇧 The Times: НАТО Украинада урушдан кейинги даврда қўшинларни жойлаштиришни машқ қилади

Британиянинг The Times газетаси ёзишича, ноябрь ойида 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, жумладан Буюк Британия, Франция ва Германия ҳарбийлари Польшага юборилади. Улар урушдан кейинги шароитда тинчликпарвар операция ўтказиш бўйича машғулотларда иштирок этади.
Нашрга кўра, бу Украинада уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари ҳарбийларининг мамлакат ҳудудида бўлишини таъминлашга тайёргарлик кўришга қаратилган илк машғулотлардан бири бўлади. Ҳарбийлар қўшинлар, озиқ-овқат ва ёқилғи каби моддий-техник воситаларни тинчликпарвар операция доирасида жойлаштиришни машқ қилади.
Москва Украина ҳудудига NATO давлатлари ҳарбийларининг киритилишига қатъиян қарши. Россия бундай қадамни урушга аралашиш ва ҳатто уруш эълон қилиш сифатида баҳолашини билдириб келмоқда.
Шу сабабли Европа контингентини Украинага жойлаштириш масаласи ҳозирча нафақат ҳарбий, балки ахборот-сиёсий босим воситаси сифатида ҳам кўрилмоқда.


@Geointriga_uz
  • 🍌 25
  • 🔥 9
  • 👍 5
  • ❤ 4
  • 🤡 2
  • 🤔 1
More from @geointriga_uz
  1. Oct 18, 2026🇫🇷 Париж марказида кескин тўқнашувлар юз берди Париж марказида, машҳур Республика майдон…
  2. Oct 18, 2026🇮🇱🇮🇷 Кац: «Эрон режими мағлуб этилгандан сўнг, бутун минтақа очиқ муносабатлар сари ҳа…
  3. Oct 18, 2026🇮🇱 «Эронга бор кучимиз билан зарба беришга тўлиқ тайёрмиз» — Исроил мудофаа вазири Кац «…
  4. Oct 18, 2026🇮🇱 «Ғазонинг 70–80 фоизи вайрон қилинди, бутун дунё бизга ҳавас қилмоқда» — Исроил мудоф…
  5. Oct 18, 2026🇮🇱 Нетаньяху: Фаластин давлати бўлмайди «Фаластин давлати бўлмайди. У бўлмайди. Мухолифа…
  6. Oct 18, 2026🇺🇿🇰🇷 Акмал Бозоров иши: нима бўлган эди? 2009 йил мартда Кореянинг Чангвон шаҳрида 50…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →