🇷🇺 Россия 2030-йиллар ўртасига қадар Ойда атом электр станцияси қурмоқчи
Россия келажакда Ойда барпо этиладиган станция фаолиятини таъминлаш учун у ерда атом энергетика қурилмасини яратишни режалаштирмоқда. Лойиҳани 2030-йиллар ўртасига қадар амалга ошириш кўзда тутилган.
Бу ҳақда «Росатом» раҳбари Алексей Лихачёв ВДНХдаги «Атом» музейида хорижлик олимлар учун ташкил этилган экскурсия чоғида маълум қилди.
Лихачёвнинг сўзларига кўра, мазкур қурилма Ойни ўзлаштириш учун зарур инфратузилманинг бир қисмига айланади.
@Geointriga_uz
Post #44292
3.49K

- ❤ 14
- 😁 11
- 🍌 3